Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 99 дан: 08.12.2017

* 10 декабрь — Ўзбекистон Республикаси ¬Давлат мадҳияси қабул қилинган кун

Оламни маҳлиё айлаган диёр мадҳи

Давлат мадҳияси юртни шарафловчи, ҳар бир инсон қалбида ифтихор туйғусини уйғотувчи бетакрор қўшиқдир. Бундан 25 йил илгари, яъни 1992 йил 10 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳия¬си ана шу юксак мақомга эга барҳаёт қўшиқ, миллат ғурури тимсоли ўлароқ дунё бўйлаб жарангламоқда.

Буюк композитор Мутаваккил Бурҳонов мусиқаси ва адабиётимизнинг беназир намояндаси Абдулла Орипов шеъри асосида ҳамкорликда яралган Мадҳия мустақил давлатимиз рамзидир.

У расмий тадбирларда, тантанали анжуманлар ва спорт мусобақаларида янграйди. Бу муқаддас қўшиқ таралганда, ўрнимиздан туриб қўлимизни кўксимизга қўй¬ганча жўр бўламиз. Демакки, қалбимиз Ватан билан бирлигини янада чуқурроқ ҳис этамиз.

Албатта, халқ қалбидан жой олиб, асрлар давомида юксак қадрият сифатида улуғлана¬диган бундай асарларни яратиш бениҳоя мураккаб, аммо ғурурбахш жараён. Мадҳиямизни яратиш асносида устозларимиз сўз ва оҳанг уйғун бўлишига, унда халқимиз шаъни ва ғурури бутун бўй-басти билан намоён бўлишига алоҳида эътибор қаратганлар. Ана шу бир жону бир танлик Мадҳиямизнинг умрбоқийлиги, халқ юрагидан жой олишини таъминлаб келмоқда.

Ҳар қандай шоир билан ҳам ҳамкорлик қилавермайдиган нозиктаъб композитор Мутаваккил домла Абдулла Орипов яратган матнда худди шу фазилатлар устувор эканлигини эътироф этган эди.

Бу ўлмас қўшиқ, мана, 25 йилдирки, бизни Ўзбекистон аталмиш жаннатмонанд юрт фарзанди эканлигимиздан фахр туйишга даъват этиб келмоқда. Жаҳон чемпионатлари ва халқаро Олимпиадаларда ғолиб чиққан спортчиларимиз ғалабаси шарафига янграб, қалбимизни ифтихорга тўл¬дирмоқда. Ва унинг ҳали неча асрлар давомида мустақил Ватанимиз ғурури сифатида авлодларимиз онгу шуурида, руҳияти ва қалбида садо беражагига асло шуб¬ҳа йўқ.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.