Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 98 дан: 06.12.2017

Қўмондонлик-штаб ўқув машқлари якунланди

Бухоро шаҳрида "Бошқарув органлари, Фавқулодда вазиятлар давлат тузилмалари (ФВДТ) ҳудудий ва функционал қуйи тизимларининг табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатини бартараф этиш бўйича ҳаракатлари" мавзусида ҳамкорликдаги қўмондонлик-штаб ўқув машқлари бў¬либ ўтди.

Уч кун давом этган мазкур тадбирлар шаҳардаги ташкилот ва муассасаларда турли мавзуларда амалий машғулотлар тарзида ўтказилди. Хусусан, "Амирободконгеофизика" экспедициясида "Объект ҳудудида радиоактив металл буюм аниқланганда объект фуқаро муҳофазаси тузилмалари ва Фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тузилмалари (ФВДқТ) хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари", "Бухороэнергомаркази" АЖда "Зилзила натижасида бино ва иншоотларда юзага келган ёнғинларни, буғ қо¬зонхонасида содир бўл¬ган аварияни бартараф этиш, жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, аҳоли ўртасида турли юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олишда объект фуқаро муҳофазаси тузилмалари ва ФВДқТ хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари" мавзуларида махсус-тактик ўқув машғулотлари ташкил қилинди. Яна бир қатор объектларда ҳам ана шу каби ўқув-амалий йиғинлар уюштирилди.

Шунингдек, ўқув-машғулот йиғинлари доирасида Бухоро шаҳридаги Мутал Бурҳонов номли МФЙда, иқтисодиёт ва банк коллежи ҳамда 19- умумтаълим мактабида ҳам "Фуқаро муҳофазаси куни" тадбирлари ўтказилиб, уларга жами 800 нафардан зиёд аҳоли вакиллари, ўқувчи, ўқитувчи, ишчи ва хизматчилар жалб этилди.

Бу каби тадбирлар Бухоро туманидаги электр тармоқлари корхонаси, "Галаосиё" МФЙ, "Агробанк" филиали ва Галаосиё қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежларида ҳам ўтказилди. Уларда юз бериши мумкин бўлган табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, уларнинг оқибатларини бартараф этиш, фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш борасида корхоналар, ташкилотлар, таълим муассасаларида, шунингдек, маҳаллаларда иш билан банд бўлмаган аҳоли вакиллари орасида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Вазирлик тизимида мунтазам равишда ўтказиб келинаётган бу каби амалий машғулотлар қутқарувчилар, шунингдек, унда иштирок этган аҳолининг фавқулодда вазиятлар вақтида тўғри ҳаракат қилиш бўйича билим ва кўникмаларини оширишда аҳамиятли бўлди.

Саидбек ШАМСИЕВ, "Бухоронома" мухбири

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.