Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 98 дан: 06.12.2017

Конституция билимдонлари кўриги

Ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини янада ошириш, уларнинг Бош Қомусимиз ҳамда қонунчилигимиз асослари борасидаги билимларини мустаҳкамлаш нав¬қирон авлод камолоти йўлидаги энг муҳим вазифалардандир. Бунда эса ўрта махсус, касб-ҳунар -таълими муассасалари ўқувчилари ўрта¬сида ўтказиб келинаётган "Конституция — бахтимиз пойдевори" республика кўрик-танловининг ҳам аҳа¬мияти катта. Таъкидлаш жоизки, бу йил мазкур танловда мамлакатимиз бўйича жами 80 минг нафардан зиёд иштирокчининг қатнашгани ҳам унинг нуфузи тобора ошаётганидан далолат беради. Эътиборлиси, бу танловнинг жорий йилги якуний босқичига вилоятимиз мезбонлик қилди.

Унинг ҳал қилувчи босқичи республика Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ўз¬бекис¬тон ёшлар иттифоқи ва бош¬қа ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилди.

Бухоро нефть ва газ саноати касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтган билимдонлик баҳсида юртимизнинг турли ҳудудларидаги таълим даргоҳларидан келган ўғил-қизлар иштирок этишди. Қуйи босқичларда ғолиб чиқиб, кўрик-танловнинг республика босқичига қадар етиб келган бу ёшлар Конституциянинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти, мамлакатимиз қонунчилигида амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳияти борасидаги билим ҳамда салоҳиятларини кўрсатишди.

Танлов тезкор савол-жавоб, Конституциямиз бобларини шарҳ¬лаш, ҳуқуқий саводхонликка доир видеолавҳа ҳамда Бош Қомусимизга оид кўргазмали воситалар намойиши каби шарт¬ларни қамраб олди.

Якунда Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти ҳузуридаги академик лицей ўқувчиси Даулетбай Ларисбаев кўрик-танлов ғолиби деб топилди. Иккинчи ўрин вилоятимиз вакилига — Бухоро солиқ коллежида таҳсил олаётган Отабек Бахтиёровга насиб этди. Самарқанд таянч тиббиёт коллежи ўқувчиси Мафтунахон Икромова эса учинчи ўринга муносиб кўрилди.

— Мазкур кўрик-танловнинг якуний босқичида иштирок этганимдан мамнунман, — дейди Наманган вилояти вакиласи, Учқўрғон иқтисодиёт коллежи ўқувчиси Диёра Ваҳобова. — Шу орқали соҳага оид билимларим мустаҳкамланди. Билмаганимни ўргандим. Қолаверса, янги дўстлар орттирдим. Бухородек табаррук заминда ўтган мазкур танлов ёдимда узоқ вақт сақланиб қолади.

Ғолиб ва совриндорлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

Рустам ИБРАГИМОВ, "Бухоронома" мухбири

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.