Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 98 дан: 06.12.2017

Ёш тадбиркорлар билан мулоқот

Бухоро муҳандислик-технологиялар институтида Тадбиркорлар ва иш¬билармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси "Ёшлар қаноти" ташаббуси билан партия вилоят кенгаши қошида ташкил этилган "Ёш либераллар" клубининг "Ёш тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиш" гуруҳи томонидан очиқ мулоқот ўтказилди.

Унда мазкур олий ўқув юрти ҳамда Тошкент Ир¬ригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиалининг тад¬биркорликка қизиқиш билдирган талаба-ёшлари иштирок этди.

Мулоқот иштирокчиларида ишбилармонлик фаолиятини бошлаган тенгдошлари, жумладан, Бухоро давлат университети талабаси, якка тартибдаги тадбиркор сифатида матога аппликация, яъни гул солиш билан шуғулланаётган Нозима Мухторованинг тажрибаси қизиқиш уйғотди. Тўрт нафар кишини иш билан таъминлаган бу қиз ишлаб чиқариш самарадорлигини янада ошириш учун тўртта замонавий тикув ¬машинкаси харид қилади. Бу борадаги лойиҳа¬сини қўл¬лаб-қувватлаган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи кенгаши тавсиясига асосан Нозимага 15 миллион сўм миқдоридаги банк имтиёзли кредити ажратилади.

Мулоқотда ёшлар бизнес режа тузиш, уни амалга оширишга доир кўплаб саволларга жавоб олишди.

Тадбирда "Ёш либераллар" клубининг "Ёш тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш гуруҳи" 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган изланувчан, ташаббускор ёшларни аъзоликка қабул қилиш ҳисобига шакллантирилди.

— Бу каби мулоқотлар барча туман ва шаҳарларда ўтказилади, — дейди ЎзЛиДеП вилоят кенгашининг ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Азиз Ҳакимов. — Семинар-тренинг, давра суҳбатлари шак¬лида ташкил этиладиган тадбирлар ёш тадбиркорларни аниқлаш, улар муаммоларини ўрганиш ҳамда мутасадди ташкилот ва органлар кўмагида бартараф этишда муҳим аҳа¬миятга эга бўлади.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.