Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 98 дан: 06.12.2017

Бўш иш ўринлари қаерда?

Бугун юртимизда янгидан-янги иш ўринлари яратилиб, аҳолининг бандлик даражасини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу ҳақдаги маълумотларни иш изловчи фуқароларга тақдим этишда жойлардаги Бандликка кўмаклашиш марказлари муҳим аҳамият касб этади. Аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиё¬сатини амалга оширишда корхона ва ташкилотларнинг иштироки ҳам алоҳида ўринга эга. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1999 йил 22 декабрда 858-сон билан рўйхатга олинган "Меҳнат органларига бўш иш жойлари (вакант лавозимлар) мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни ва бўшатилиши мўлжалланаётган ходим¬лари ҳақидаги ахборотлар¬ни тақдим этиш тартиби тўғрисида"ги Низомга кўра кичик микрофирмалардан ташқари барча корхона ва ташкилотлар белгиланган шакл асосида ҳар ойнинг 5 санасига қадар мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумот беришлари керак.

Корхона ва ташкилотлар иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишда маҳаллий меҳнат органларига бўш иш жойлари бор-йўқлиги тўғрисидаги маълумотларни, олдиндан мўл¬жалланаётган ишдан озод қилишлар тўғрисидаги ахборотларни (бўшаб кета¬диган ҳар бир ходимни ¬кўр¬сатган ҳолда) тақдим этиш, бўш иш жойлари ¬бор-йўқлиги тўғрисидаги маълумотларни ҳамда хо¬димларнинг ишдан озод қи¬линиши тўғрисидаги ахборотларни тақ¬дим этиш орқали кўмаклашадилар. Мазкур маълумотларни иш изловчиларга тақдим этиш ва уларнинг ишга жойлашишига ёрдамлашиш Бандликка кўмаклашиш марказларининг асосий фаолиятларидан бири саналади.

Бухоро шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказига 2017 йил 1 ноябрь ҳолатида 2172 нафар фуқаро иш сўраб мурожаат қилган. Уларнинг 2002 нафари турли соҳаларга ишга жойлаштирилди. Марказга ҳар ойда 450 тадан ортиқ корхона ва ташкилот томонидан ўзида мавжуд бўш иш ўрни ҳақидаги маълумотлар тақдим этилади.

Лекин айрим корхона ва ташкилотларнинг бу борадаги амалий саъй-ҳаракатлари етарли даражада эмаслигини қайд этиш лозим. Корхоналарга қулайлик яратиш мақсадида маълумотларни электрон равишда юбориш тизими йўлга қўйилганига қарамай, ўз вақтида маълумот етказмаслик ва бўш иш ўринларини яшириш ҳолатлари кузатилаётгани ачинарли ҳол.

Бу борада Бухоро шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари томонидан бир қатор ўқув семинарлар, тушунтириш, тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилишига қарамай, натижа қониқарсиз. Биргина ноябрь ойида 7 та корхонанинг масъул ходимларига 16 та бўш иш ўринларини яширганлиги учун маъмурий иш қўзғатилиб, жарималар солинди. Маълумотларни ўз вақтида тақдим этмаган иш берувчиларга нисбатан қонун асосида жазо чоралари қўлланиб келинмоқда.

Фуқароларимизнинг иш билан бандлигини таъминлаш — жамиятимиз асосий бўғини саналган оилаларнинг фаровон турмуш кечириши гаровидир. Оила хотиржамлиги эса кўп жиҳатдан уларнинг моддий таъминоти билан ҳам боғлиқ. Шундай экан, барча корхона ва ташкилотлар раҳбарлари мавжуд бўш иш ўринларини яширмасликлари, маълумотларни ўз вақтида тақдим этиб боришлари, ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, оилалар мустаҳкамлиги, ҳаёти фаровонлиги, фарзандлар камолоти йўлида хизмат қилишини унутмасликлари лозим.

Шукрулло РАЖАБОВ, Бухоро шаҳар давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.