Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 97 дан: 02.12.2017

Назоратсизлик — ҳуқуқбузарликлар илдизи

Донишмандлардан бири айтганидек "...Ёмон тарбия – бўлғуси ғам-аламларимиз, кўз ёшларимиз, бошқа одамлар олдидаги, бутун мамлакат олдидаги айбимиз демакди𬬬¬". Шундай экан, бугунги дориломон кунлар қадрига етиб, ёшларимизнинг ўқиб-ўрганиши учун барча имкониятлар яратиб қўйилган экан, улардан унумли фойдаланиш, фарзандларимизни жамият ва давлат учун нафи тегадиган қилиб тарбиялаш ўзини Ўзбекис¬тон фуқаросиман деган ҳар бир инсоннинг олий мақсадига айланиши лозим.

Бу вазифа ота-оналар, устоз-мураббийлар ва жамоатчилик томонидан қай даражада адо этиляпти? Вилоят ҳудудида вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида жамоатчилик вакиллари ва ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда амалга оширилган ишлар самара беряптими? Вилоят ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси катта инс¬пектори, катта лейтенант Эркин Қобилов билан мулоқотимиз шу ҳақда бўлди.

— Профилактик-тарбиявий тадбирлар ўтказилганлигига қарамасдан, воя¬га етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,3 фоизга кўпайган. Жиноятларни содир этган вояга етмаганлар сони вилоятда 12 тага ошиб, 76 нафарга етган. Уларнинг 59,2 фоизини академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ҳамда 34,2 фоизини мактаб ўқувчилари ташкил этганлиги бу борада олиб ¬борилаётган профилактик тадбирлар ўзининг кутилган самарасини бермаётганлигини кўрсатмоқда. Ёшлар томонидан қўл урилаётган кўпчилик жиноятлар содир этилишининг вақти дарс машғулотлари жараёнига тўғри келади. Ўз навбатида, вояга етмаганлар ва ёшлар жи¬ноятчилиги ҳамда ҳуқуқбузарлигини олдини олиш мақсадида ижтимоий жиҳатдан хавфли ҳолатда бўлган, ҳуқуқбузарликка мойил, жамоат тартибини бузган, адашган ёки қаровсиз қолдирилган, таълим муассасасидаги дарс машғулотларига сабабсиз қатнашмаган жами 3900 нафардан ортиқ, ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этганлиги учун 481 нафар, ҳисобда турган 367 нафар вояга етмаганлар ички ишлар идоралари хизмат хоналарига келтирилиб, улар билан якка тартибдаги профилактик ишлар олиб борилди.

Бундан ташқари, жорий йилнинг ўтган даври давомида вояга етмаган фарзандининг таълим-тарбияси борасидаги мажбуриятини бажармаган, фарзанди томонидан ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир этилишига сабабчи бўлган ҳамда боласининг мажбурий таълимга боришини таъминламаган 1551 нафар шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси "Маъмурий жавобгарлик тўғрисида"ги кодексининг 47-моддаси билан ҳужжатлар ¬расмийлаштирилди. Улар жойлардаги вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия¬лар томонидан маъмурий жавобгарликка тортилди.

Узоқ муддатга бошқа юртларга кетган балоғатга етмаганлар сони жорий йилнинг октябрь ойи ҳолатида вилоят бўйича 2128 нафарни, шулардан 1457 нафарини ўғил болалар, 671 нафарини қиз болалар ташкил қилади. Уларнинг 258 нафари академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, 272 нафари мактаб ўқувчилари ҳисобига тўғри келади.

Олиб борилаётган профилактик тадбирлар ўз самарасини бермасдан, айрим таълим муассасалари раҳбарлари ва ходимларининг бепарволиги ҳамда масъулиятсизлиги оқибатида таълим муассасалари ўқувчилари томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилиши кўпайиб бормоқда.

Жумладан, вилоят ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси масъул ходимлари томонидан Галаосиё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида назорат ишлари олиб борилганида, бу ерда дарс машғулотлари соат 8:30 да бошланиши белгилаб қўйилган бўлса-да, соат 9:00 дан кейин ҳам 85 нафар ўқувчи машғулотларга кеч қолиб келганлиги аниқланди. Мавжуд 17 та гуруҳ ўрганилгач, уларнинг 14 тасида ўқувчилар давомати паст эканлиги, 387 ўқувчидан 85 нафари коллежга келмаган-лиги, аксария¬т ёшлар формасиз ва ¬махсус бейжиксиз келганлиги маълум бўлди. Жорий йилнинг октябрь ойи ¬давомида айнан шу коллеж ўқувчилари томонидан 3 та жиноят содир қилинган.

Бундан ташқари, Бухоро шаҳридаги ирригация-мелиорация ва архитектура касб-ҳунар коллежида ўқувчилар давомати ўрганилганда, давомат 82 фоизни ташкил этиб, 209 нафар ўқувчи турли сабабларга кўра машғулотларда қатнашмаётганлиги, дарсларга келмаган ўқувчилар гуруҳ журналларида ўқитувчилар томонидан қайд қилинмагани аниқланди.

Жиноят йўлига кирганларни тўғри йўлга бошлаш, иллатлар исканжасидан қутқариш учун, аввало, улар яшаётган ҳудуд ва оилада соғлом муҳитни яратиш лозим. Ўша жиноятларни содир этган 76 нафар вояга етмаганлар кимнинг¬дир қўшниси, маҳалладоши ёки ўқувчиси экани аниқ. "Бир болага етти маҳалла ота-она", деб бежиз айтишмаган. Уларнинг мактабга бормай, кўча чангитиб юрганини қўшнилар, маҳалладошлар кўр¬мадими?

Бугун қайси бир маҳаллага борманг, айрим ёшларнинг енгил-елпи орзуларга берилиб, қисқа фурсатда кўп пул ишлайман деб, турли мамлакатларга иш излаб кетаётганларини эшитасиз. Аммо ҳеч бир юртда бойлик сочиб қўйилмаган. Барчасига уйқусиз тунлар, тинимсиз ҳаракат ва оғир меҳнат билан эришилади. Ўзга юрт¬ни орзу қилганлар орасида алдов қурбони бўлиб, сотилиб, қулдай ишлаб, бир сўмсиз уйига қайтаётган ёки қайтиши учун ҳам имкон тополмай, ҳужжатларсиз сарсон-саргардон юрганлар ҳам бор. Айни илм излаб ўқийдиган, бирор касб ёки ҳунар сирларини ўрганиб, келажагига пойдевор қўядиган навқирон даврида уларга турмуш ташвишларини юклаб, пул топиш илинжида чет давлатга юбораётган ота-оналар ҳам оз эмас. Вояга етмаганларнинг жиноят йўлига киришига ота-онасининг узоқ муддатга бошқа мамлакатга кетганлиги, ажрашганлиги, оиладаги етишмовчилик ёки аксинча, тўқликка шўхлик қабилида иш кўришлари ҳам сабаб бўлмоқда. Улар бу қилмишлари билан нафақат ўзларининг, балки жамиятимиз келажагига болта ураётганларини англашмаяпти.

Республика ҳукумати томонидан вояга етмаганлар ва ёшлар масаласига давлат сиёсати даражасида қаралаётганлиги барчамизнинг зиммамизга бундан-да масъулиятлироқ вазифаларни юклайди. Барча идора ва ташкилотлар, ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар, таълим муассасаларининг педагогик жамоалари ота-оналар билан биргаликда бир ёқадан бош чиқариб ишлагандагина навқирон авлод келажаги борасида кўзланган мақсадга эришилади.

Наргиза ҚУВОНЧЕВА суҳбатлашди

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.