Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 97 дан: 02.12.2017

Мерганларнинг маҳорат кўриги

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти вилоят кенгашининг Техник ва амалий спорт тур¬лари марказига қарашли ўқ отиш масканида 17 ҳамда ундан кичик ёшдаги спортчилар ўртасида ҳаволи тўппонча ва милтиқлардан ўқ отиш спорт тури бўйича мамлакат биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди.

Моҳир ёш мерганларни кашф этиш ҳамда уларнинг маҳоратини янада ошириш мақсадлари кўзда тутилган мазкур турнирда вилоятлар, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасидан 100 нафарга яқин ўғил-қиз қатнашди.

Яккалик баҳсларда тегишли отиш машқларида Бекзод Раҳматуллаев, Ойбек Асилов, Ирода Азимбаева (Тошкент вилояти), Иззат Абдуллаев (Наманган), Рифат Гирфанов (Самарқанд), Муҳаммадазиз Саидбаев (Андижон), Олима Камилова (Хоразм), Комила Равшанбекова (Қашқадарё) лар юқори натижани қўлга киритишди.

Жамоавий баҳсларда эса Тошкент вилояти вакиллари биринчи, андижонлик ҳамда самарқандлик мерганлар иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллашди.

Кучли учликка кирган иштирокчилар диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Биринчилик қатнашчилари Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилотининг 26 йиллигига бағишлаб Бухорода ўтказилган байрам шодиёнасида ҳам иштирок этдилар.

Ўз мухбиримиз

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.