Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 97 дан: 02.12.2017

Ёш фермерлар танлови

"Ёш фермер — 2017" кў¬рик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят кенгаши, вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамкорлигида ўтказилган танловда 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган 11 нафар ёш фермер қатнашди.

Танловда ёш фермерларнинг мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш йўлидаги изланиши, қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ҳосил олиш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш орқали соҳага илғор инновацион технологияларни жалб қилиш ва бошқа жабҳалардаги ютуқларига эътибор қаратилди.

Иштирокчилар ўз хўжаликларида етиштирган пахта, ғалла, чорвачилик маҳсулотлари кўргазмасини намойиш этишди. Савол-жавоблар орқали уларнинг ¬фермерлик бошқаруви, ҳу¬қуқий, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий билими баҳоланди.

Танлов натижаларига кўра, Шофиркон туманидаги "Олимжон оқ олтини" фермер хўжалиги раҳбари Олим Салимов биринчи ўринни эгаллади.

— Деҳқончиликда ишнинг кўзини билиш, ҳисоб-китобни тўғри юритиш жуда муҳим, — дейди О.Салимов. — Бу борада катта тажрибага эга отам билан бамаслаҳат иш тутишда катта ҳикмат бор экан. Бу йил 16,6 гектар ерда ғўза парваришини оби-тобида бажариб, 66 тоннадан зиёд пахта етиштирдик. 10 гектарда экилган ғалладан ҳам баракали хирмон уйдик. Хўжалигимиз кўп тармоқли. 86 бош наслли қорамолнинг 35 боши соғин сигирлардир. Ҳар биридан кунига ўртача 17 литрдан сут соғиб олинади. Икки гектар интенсив боғимиз келгуси йил ҳосилга киради. Балиқчиликни ҳам йўлга қўйдик. Ҳадемай, бир марталик пластмасса идиш ишлаб чиқарадиган цехимиз фаолият бошлайди.

Когон туманидаги "Оққош Бўрон замини" фермер хўжалиги раҳбари Нозигул Жўраева (суратда) иккинчи, Ғиждувон туманидаги "Адолат замини ёғдуси" фермер хўжалиги раҳбари Ҳусниддин Сайфиев учинчи ўринни эгаллади.

Ғолиблар танловнинг республика босқичида иштирок этади.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.