Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 97 дан: 02.12.2017

Бандликни таъминлашда янги йўналиш

Мамлакатимизда аҳолини ижтимоий ҳи¬моя қилишни такомиллаштириш мақсадида фуқаролар бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш, ишсиз аҳоли қатламларини касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш борасида қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бандлик масаласига ҳар қачонгидан ҳам жиддийроқ эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 24 майдаги "Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва шу йил 12 сентябрдаги "Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғ-рисида"ги қарори аҳоли банд¬лигини таъминлашда дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил октябрда қабул қилинган 799-сонли "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорида ишсиз шахсларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш асосида бандликни таъминлаш бўйича муҳим саъй-ҳаракатлар амалга оширилиши кўзда тутилган.

Ҳужжатда банд бўлмаган шахслар ёхуд ишсиз фуқароларни вақтинчалик маош билан таъминлаш, уларни иш қидириш даврида моддий қўллаб-қувватлаш, касбга эга бўлмаган, илк бор иш изловчи шахсларни меҳнат фао¬лиятига жалб этиш борасида янги имкониятлар белгилаб берилган. Унга мувофиқ эндиликда иш билан таъминланмаган аҳоли вакиллари жамоат ишларига жалб этилган ҳолда бажарган иши учун расман маош олиши мумкин. Бюджет ташкилотлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан жамоат ишларига жалб қилинган ишсиз ва банд бўлмаган шахсларнинг иш ҳақи бўйича тў¬ловлари 100 фоиз миқдорда амалга оширилади. Бошқа ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан жамоат ишларига жалб қилинганда ишчиларга ҳақ тўлаш 50 фоиз миқдорида Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро тума¬нида бу борада намунали тарз¬да бир қатор ишлар бажа¬рилди. Туманда 640 ¬на¬фар фуқаронинг жамоат ишларига жалб этилиши учун 790 миллион сўмга буюртманомалар шакл¬лантирилди. Аксарият буюртманомалар ҳудуддаги маҳалла фуқаролар йиғинларида тозалаш ва ободонлаштириш ишларини бажаришга йўналтирилди. Ноябрь ойи давомида 608 нафар ишсиз фуқарони жамоат ишларига жалб қилиш учун 364,3 миллион сўмлик ишлар бажарилиши режалаштирилган эди. Туман Бандлик маркази ходимлари томонидан олиб борилган тарғибот ва ташвиқот ишлари ¬натижасида 423 нафар ишсиз фуқаронинг ана шундай юмуш¬ларга сафарбар этилиши таъминланди. Улар -томонидан аҳоли пунктлари, маҳаллалар ва бошқа ҳудудларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, тозалаш, оқлаш, маданий-маиший объектлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар ва ариқларни тозалаш каби кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Келгуси йили бу каби мавсумий ишларга вилоят миқёсида 12000 нафар фуқаро жалб этилади ва бунинг учун 50 миллиард сўм маблағ йўналтирилади.

Ботир ҚУРБОНОВ, вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.