Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 96 дан: 29.11.2017

*Ҳокимлик соати

Долзарб масалалар муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 27 ноябрь куни вилоят ҳокимлик соати йиғилиши бўлиб ўтди. Уни вилоят ҳокими Ў.Барноев бош¬қариб борди.

Йиғилишда вилоят ҳокимлиги аппарати ходимлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари, корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашдилар.

Дастлаб вилоят ҳокими Ў.Барноев Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ўтган давр мобайнида қабул қилинган Фармон ва қарорларнинг мазмун-моҳияти ҳамда уларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар билан таништирди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 ноябрдаги "Ўзбеккўмир" АЖ ва "Шарғункўмир" АЖни "Ўз¬бекистон темир йўллари" АЖ таркибига ўтказиш ва кўмир тармоқлари корхоналарини молиявий соғломлаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори, 2017 йил 16 ноябрдаги "Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш ¬соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғ¬рисида"ги Фармони, 2017 йил 17 ноябрдаги "Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони, "Ҳунарманд" уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори моҳиятини тушунтириб, мазкур Фармон ва қарорлар ижроси бўйича вилоятда амалга оширилиши лозим бўлган ташкилий ишлар хусусида тўхталди.

Хусусан, Президент Фармонига кўра вилоят мактабгача таълим бошқармасининг шаҳар ва туман бўлимларини ташкил этиш, уларнинг моддий-техник базасини, кадрлар таркибини шакллантириш бўйича амалга оширилиши зарур бўлган ишлар таҳлилига алоҳида эътибор қаратди.

Вилоят ҳокими ўринбосари ¬С.Ҳикматовнинг 2018 йил ҳосили учун кузги шудгорлаш ва шўр ювишга ерни тайёрлаш, баҳорги экиш техникаси ва механизмларини мавсумга ҳозирлаш бўйича олиб борилаётган ишлар, 2018 йил ҳосили учун "тўқсонбости" экинлари экилиши ҳолати каби масалаларга оид ҳисоботида мазкур долзарб вазифаларни бажаришда сусткашликка йўл қўяётган хўжаликлар туманлар кесимида таҳлил қилинди. Бу борадаги камчиликларга кўпгина туманларда йўл қўйилаётганлиги аниқ мисоллар ёрдамида очиб берилди.

Вилоят ҳокими ўринбосари ¬Н.Ҳамдамовнинг қишлоқ жойларида ва шаҳарда уй-жойлар, ижроия ҳокимияти ва давлат идораларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари, профилактика инспекторлари ва ҳарбий хизматчилар учун хизмат уйлари ҳамда инвестиция дастурига киритилган ижтимоий соҳа объектларининг қурилиши тўғрисидаги ҳисоботида шаҳар ва туманлар кесимида бу борада амалга оширилган ишлар қайд этилиб, жорий йилнинг 10 ва 15 декабрига қадар қурилиши якунига етказилиши лозим бўлган объектлар бўйича ечимини кутаётган масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Абдуллаев ҳисоботида куз-қиш мавсумида асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ғамлаш, такрорий экинлардан олинган ҳосил ҳисобидан тушган даромадларнинг банк ҳисоб-рақамларига тушуми, вилоят бюд¬жетининг ноябрь ойи прогноз кўрсаткичларининг ижроси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 февралдаги "Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижроси каби масалалар таҳлил қилинди.

Шундан сўнг мазкур масалалар бўйича туман ҳоким¬лари ва бошқа сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди. Вилоят ҳокими томонидан сектор раҳбарлари ҳамда мутасадди ташкилотлар бошлиқларига бу борадаги ишлар суръатини ошириш ва самарали якунига етказиш бўйича аниқ топшириқлар ¬берилди. Сусткашликка йўл қўя¬ётган сектор раҳбарлари қатъ¬ий огоҳлантирилди.

Вилоят ҳокими ўринбосари Ж.Носировнинг ҳисоботида маҳалла фуқаролар йиғинларини таълим муассасаларига кўчириш, 2018 йил учун газета ва журналларга обунани ташкил этиш масалалари муҳокама доирасига тортилган бўлса, вилоят ҳокимлиги аппарати гуруҳ раҳбари Ш.Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонаси ва вилоят ҳокимлигига келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича мавжуд ҳолат тўғрисида ахборот берди. Нотиқ ўз чиқишида жойларда мурожаатларни бошқа ташкилотга ҳавола этиш уни қаноатлантириш билан тенглаштирилаётганлигини қайд этиб, ижобий ҳал қилинган ва қаноатлантирилган мурожаатлар бўйича кўрсаткичлар барча ҳудудларда жуда кам фоизларни ташкил этаётганлигини алоҳида таъкидлади.

Вилоят раҳбари мазкур маса¬лалар муҳокамасига танқидий ёндашиб, улар ечимини таъминлаш бўйича аниқ топшириқлар берди.

Ўз мухбиримиз

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.