Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 96 дан: 29.11.2017

Онкология хизматидаги ҳамкорлик

Тиббиёт соҳасидаги туб ислоҳотлар туфайли мамлакатимизда замонавий онкология тизими яратилди. Айниқса, давлатимиз раҳбарининг жорий йил 4 апрелдаги "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори соҳа ривожида муҳим дастуриламалга айланди. Ушбу ҳужжатга мувофиқ, республика бюджети маблағлари ҳамда халқаро молия институтларининг кредит ва грант маб¬лағлари ҳисобига онкология хизмати моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш режалаштирилди. Бундан кўзланган мақсад бугунги кунда долзарб вазифа бўлиб қолаётган онкологик касалликларни илк босқичидаёқ аниқлаш ва даволаш тизимини такомиллаштиришдир.

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиалида ташкил этилган маҳорат дарслари ҳам айни шу мақсадга қаратилди. Нейроон¬кология соҳаси бўйича ка¬салланган беморларнинг -жарроҳлик амалиётида за¬монавий ёндашув бўйича маҳорат дарсларини ўтказиш, ўзаро тажриба алмашиш мақсадида Республика нейрохирургия илмий маркази директори Ғайрат Кариев ҳамда Россия Федерациясидан моҳир нейрожарроҳ, тиббиёт фанлари доктори, профессор Геннадий Чмутинлар ташриф буюришди. Ушбу ҳамкорлик онкология хизматини янада такомиллаштиришга йўл очиши баробарида, вилоятимиз мутахассисларини тиббиётнинг бу соҳасига оид кўплаб янгиликлардан хабардор этиши билан аҳамиятлидир.

— Мамлакатингиз раҳбари ташаббуси ва қўллаб-қувватлаши билан Ўзбекистонда тиббиёт соҳасида ниҳоятда улкан ислоҳотлар амалга оширилаяпти, — дейди россиялик таниқли шифокор Геннадий Чмутин. — Тиббиётдаги ютуқларингиз ҳақида кўп бор эшитганман. Ташрифим давомида тасаввур қилганимдан-да юксакроқ марраларга эришганингизга гувоҳ бўл¬дим. Айниқса, бутун дунё тиббиётида долзарб вазифа бўлиб турган онкологик касалликлар профилактикасида илмий-ама¬лий ҳамкорлик жуда муҳим аҳа¬миятга эга.

Учрашув доирасида вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиалида маҳорат дарслари ўтказилди. Россиялик мутахассис ўзбекистонлик ҳамкасблари иштирокида бош мия пешона соҳаси ўсмаси касаллиги билан оғриган беморни операция қилди. Янги технологияга асосланган ғоят муҳим амалиёт муваффақиятли бажарилди. Операция ижобий якун топгани беморнинг саломатлигидаги ўзгаришлар ва унинг миннатдорлик изҳорларида ўз ифодасини топди.

— Яширмайман, шифокорлар ташхисидан қаттиқ эсанкираб қолгандим, — дея фикрларини баён этди бемор Назира Фаттиева ўзига келгач биз билан суҳбатда. — "Энди нима бўлади?" деган савол мени хаёлнинг адоқсиз кўчалари сари етаклади. Тақдиримдан хавотирга туша бошладим. Бироқ муассаса ходимлари жарроҳлик амалиётидан сўнг тезда соғайиб кетишимни айтиб тинчланти¬ришди. Бугун эса кўриб турганингиздек аҳволим яхши, ўзимни енгил ҳис этяпман. Саломатлигимни тиклашда ёрдам берган барча тиббиёт ходимларидан миннатдорман.

Дилдора ИБРОҲИМОВА, "Бухоронома" мухбири

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.