Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 96 дан: 29.11.2017

"Биз инсонпарварлик йулидамиз!"

Хайр-саховат ва меҳр-мурувватдан ўксик кўнгиллар равшан тортади, қалблар сурурга тўлади. Кўнгли яримни бир чимдим бўлса-да қўллаб-қувватлашса, бу меҳр нури унга куч-қувват бағишлайди. Шундай эзгу ишга бел боғлаган Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти Бухоро вилояти ташкилоти Халқаро ногиронлар кунига бағишлаб "Биз инсонпарварлик йўлидамиз!" деб номланган хайрия тадбирини ўтказди. Унда мазкур ташкилот аъзолари, мураббий-тренерлари, кўнгиллилари, унинг қарамоғига олинган ногиронлар, якка-ёлғизлар ва кам таъминланган оилалар, ҳамкор ташкилотлар, ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирни вилоят ҳокими ўринбосари Ж.Носиров кириш сўзи билан очди ва Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамиятининг тарихи, асосий тамойиллари ва фаолияти, жумладан, жамиятнинг Бухоро вилояти ташкилоти олиб бораётган самарали ишлар, эришилаётган ютуқлар, тизимдаги янгиланишлар хусусида журналистларга маълумот бериб ўтди.

— Жамият фаоллари ва кўнгиллиларини меҳр-мурувват ҳамда Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Халқаро ҳаракати тамойилларига содиқ ҳолда тарбиялаш, уларни инсонпарварликка кенгроқ жалб этиш каби эзгу ишларни мақсад қилган Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамиятининг аҳоли орасидаги нуфузи кундан-кунга ошиб бормоқда, — деди сўзга чиққан ушбу жамият ¬Бухоро вилояти ташкилоти раи¬си Ш.Ихтиярова. — Мустақиллик шарофати билан ¬жамият ўзининг асосий вазифасини, яъни фаоллари ҳамда кўнгиллиларини инсонпарварлик фаолиятига жалб этиш каби эзгу ишларини кенг кўламда олиб бормоқда. Хайр¬ли ишларимизга кўмакдош — бошланғич ташкилотлар ва аъзолар сони ҳам ¬ортиб бораётир. Жамият зиммаси-даги вазифаларни амалга оширишда "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, "Нуроний" ¬жам¬ғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси ва халқ таълими ¬бошқармаси энг ишончли ижтимоий шериклар ҳи¬собланади.

Шундан сўнг Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан ташкилот қарамоғидаги ногиронлар, якка-ёлғизлар ва кам таъминланган оилалар аъзоларига совғалар топширилди.

— Раҳмат сизларга, — деди мурувватдан кўнгли кўтарилган имконияти чекланган фуқаро З.Сафарова. — Ногиронлик аравачасига эга бўлиш орзуим эди. Энди ния¬тимга етдим.

Рағбатлантирилганлар орасида турган медаллар шодасини таққан ёш болакайни суҳбатга тортдик:

— Ёлғиз онам билан яшайман, — дейди Амирбек Хидиров. — Спорт менинг ҳаётимга айланган. Мусобақаларда юқори натижаларга эришиб, шу медалларни олганман. Яқинда қитъа миқёсида бокс бўйича болалар ўртасида ўтказилган мусобақада чемпион бўлдим. Мана шу ташкилот фаоллари доимо онам ва менга ¬ёрдам бериб келишади. Байрамларда, қувончли кунларимизда хабар олиб, биз¬дан саховатларини аяшмайди. Уларга раҳмат!

Тадбир сўнгида Бухоро шаҳридаги 27-мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари тайёрлаган "Эзгулик — меҳрга тенг" номли мусиқий дастур иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди.

Тадбир доирасида жа¬миятнинг мураббий-тре¬нерларига сертификатлар топширилди. Вилоят ташкилотининг фаол кўнгиллилари ҳамда "Санитар пости" жамоаси ёшлари тақдирланди.

Ш. ЖАББОРОВА

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.