Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 95 дан: 25.11.2017

Миллийликда акс этар замон

Кийим — инсон зийнати. Одамларнинг хулқ-атвори, миллати, диний мансублиги ҳақидаги илк тушунчалар уларнинг кийган либосларига қараб вужудга келади. Жаҳон Отин Увайсий, Нодирабегим, Абдулла Қодирийнинг "Ўтган кун¬лар"идаги Кумуш образлари азалдан ўзбек қизларининг миллий тимсоли бўлиб келган. Бугун замон шиддат билан ривожланаётган бир пайтда четдан кириб келаётган "оммавий маданият" ўзбек йигит-қизларини ҳам четлаб ўтмади. Атрофга назар ташлар экансиз, кўзида ибо-ҳаёси акс этган, либосида миллийлик уфуриб турган қизларни кўрганингизда шукрона айтасиз, аксинча йиртиқ-ямоқ алланималарни кийиб, кимларгадир тақлид қилаётган ёшлар киши кўнглини ранжитади.

Республикамизда бу каби ҳолатларнинг олдини олиш, ўзбек қизларида миллий маданиятимизга нисбатан ҳурмат ҳиссини уйғотиш мақсадида қатор тадбирлар ва кўрик-танловлар ўтказиб келинмоқда. Мода индустриясини ривожлантириш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош тайёр маҳсулотларнинг янги моделларини яратиш, дунё талабларига жавоб берадиган намуналарни тақдим этиш, хорижий дизайнерлар билан узлуксиз ва самарали ҳамкорликни ўрнатиш, замонавий ўзбек либослари маданиятини кенг тарғиб қилиш, ёшларимизни юксак маънавиятли, миллий қад¬риятларга содиқлик руҳида тарбиялаш, эстетик дидларини юксалтириш, кийиниш мада¬нияти бўйича ишларни янада такомиллаштириш учун "Миллий, этнографик ва ба¬диий либослар дизайнери" касби бў¬йича касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида республика "Касб маҳорати" кўрик-танлови бўлиб ўтди. Унда танловнинг вилоят босқичида биринчи ўринни эгаллаган Бухоро енгил саноат ва педагогика касб-ҳунар коллежи 2-босқич талабаси Бибихоним Ҳайдарова иштирок этиб, ўзининг миллийлик ва замонавийликни уйғунлаштириб яратган атлас ва адрас либослари билан мамлакатда учинчи ўринга муносиб кўрилди.

— Бибихоним яратган либосларда бугунги кун ва тарихий образлар қиёфаси акс этади, — дейди Бухоро енгил саноат ва педагогика касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси ¬Матлуба Қувончева. — У янги моделларида темурийлар давридаги сарой аёллари ли¬босларига замонавий руҳ бағишлаган. Инсоннинг исми жисмига мос бўлади деб, шуни айтсалар керак-да. Келажакда у ўзи каби ёш қизлар учун жамоатчилик орасида кийиладиган миллий ва замонавий либослар дизайн¬ларини яратиб, уларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирган.

Вилоятимизда хотин-қизларнинг кийиниш маданиятини ривожлантириш юзасидан "Нафосат-2017" кўрик-танловини ўтказилиши ҳам бу йўл¬даги тадбирларнинг узвий давоми бўлди. Ушбу танловнинг асосий мақсади ¬¬¬¬¬¬— турли ташкилотларда фаолият кўр¬сатаётган аёлларнинг кийиниш услуби, бугунги кунда улар ўртасида миллий ва замонавий руҳдаги, менталитетимизга мос ки¬йимлар андозасини мунтазам равишда тарғиб қилиб бориш, улар фао¬лият юритаётган ташкилот нуфузини оширишда кийиниш маданиятига янги услуб ва тамо¬йилларни жорий қилишдан иборат. Танловда 18 ёш¬дан юқори, мазкур соҳада камида бир йиллик тажрибага эга, ¬турли соҳа вакиллари фаолия¬тидан хабардор ва ишга замонавий ёндашиш борасида янги таклифларга эга бўлган дизайнерлар иштирок этдилар. Танлов "Ишбилармон ва етакчи аёл", "Талаба қиз", "Ижодкор аёл", "Эркин мавзу" йўналишлари бўйича ўтказилди.

— Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, Бухоро азалдан илму ҳунар маркази бўлиб ¬келган, — дейди вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Шакар Нав¬рўзова. — Ўзбек аёли ўзининг шарму ҳаёси, доно ва оқилалиги, саранжом-саришталиги билан ажралиб турган. Бугун уларнинг сеҳрли қўллари билан яратилган бу образлар таҳсинга лойиқ.

Танловда вилоятимиздан 17 киши иштирок этиб, улар орасидан тўртала йўналишдаги тимсолларни ҳам менталитетимизга мос тарзда, миллий руҳда ярата олган тикувчи-дизайнерлар сараланди.

Биринчи ўринни Бухоро шаҳридаги "OFS" масъулияти чекланган жамияти дизайнери Сарвиноз Фозилова, иккинчи ўринни Пешкў туманидаги "Нодирабегим-Маржона-дизайн" масъулияти чекланган жамияти раҳбари Нодирабегим Сафарова, учинчи ўринни Бухоро туманидан тикувчи-дизайнер Зилола Расуловалар эгаллашди.

Ўз ишининг устаси сифатида эътироф этилган Сарвиноз Фозиловага иқ¬тидорини танловнинг республика бос¬қичида синовдан ўтказиш учун йўлланма берилди.

Наргиза ҚУВОНЧЕВА, "Бухоронома" мухбири

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.