Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 95 дан: 25.11.2017

*Анжуман

Ижтимоий барқарорликнинг муҳим шарти

Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуи марказида мам¬лакатимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ¬ташаббуслар мазмун-моҳиятини аҳолининг барча қатламларига тушунтириш, ижтимоий барқарорликни таъминлаш, ёшлар тарбиясини такомиллаштириш борасида уламолар, маънавият ва маърифат тарғиботчилари олдида турган долзарб вазифаларга бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Вилоят ҳокимлиги ташкиллаштирган ушбу тадбирда шаҳар ва туманлардаги жоме масжидлари имом-хатиблари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари — Мир Араб олий мадрасаси, Мир Араб ва Жўйбори Калон ўрта махсус билим юртлари, Бухоро давлат университети, Муҳандислик-технология институти ҳамда бошқа олий таълим муас¬сасалари, республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят, туманлар хамда шаҳарлар бў¬лимларининг раҳбар ва мутахассислари иштирок этдилар.

Анжуманда республика Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул ходимлари М.Толибов ва Ж.Нуриддинов, вилоят бош имом хатиби — М.Нуриллаев, Мир Араб олий мадрасаси ректори Ҳ.Йўлдошхўжаев, республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Н.Салихов ва бошқалар кун тартибидаги масалалар тўғ¬рисида маъруза қилдилар, улар юзасидан ўз фикр-мулоҳаза ва таклифларини билдирдилар. Чунончи, тадбир иштирокчиларининг диққат-эътибори Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессияси ва Ислом ҳамкорлик ташкилотининг фан ва технологиялар бўйича биринчи саммитида сўзлаган нутқлари мазмун-моҳиятига, шу йилнинг 18 октябрь куни Тошкент шаҳрида ўтказилган "Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон — Озарбайжон мисолида" мавзусидаги халқаро конференция иш-тирокчиларининг юртимизда ҳукм сураётган диний бағри¬кенглик ҳақида билдирган фикр-мулоҳазаларига қаратилди.

Йиғилишда имом-хатибларнинг ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, муқаддас динимизнинг софлигини асрашда тутган ўрни ва ва¬зифалари, ёшларни жисмонан ¬соғлом, маънан баркамол этиб тарбиялаш, уларнинг онги ва дунё-қарашини "оммавий маданият" каби салбий таъсирлардан ҳимоялашнинг муҳим йўналишлари атрофлича муҳокама этилди. Мазкур соҳалар мутасад¬диларининг ёшларни диний ¬экстремизм таъсиридан муҳо¬фаза этиш, уларда бузғунчи ғояларга қарши иммунитетни ¬мустаҳкамлаш, аҳолининг тинч-осойишта ҳаёт кечиришини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳу¬қуқбузарликлар олдини олишга ҳар томонлама кўмаклашиш ¬борасидаги масъулиятини ошириш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Ўз мухбиримиз

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.