Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 94 дан: 22.11.2017

"Шифо нур"да бепул тиббий кўрик

Қандли диабет касаллигининг энг оғир асоратларидан бири кўз равшанлиги сусайиши ҳамда бутунлай кўр бўлиб қолишдир. Шу боис беморни ўз вақтида ва қатъий тартиб асосида даволаш чораларини кўриш талаб этилади. Бунда эса аниқ ташхис қўйиш, хаста кишиларга муолажа бўйича керакли йўл-йўриқлар бериш ғоят ¬муҳим аҳамиятга эга. Айни шундай дардга чалинган беморлар учун "Шифо нур" кўп тармоқли тиббиёт марказининг воҳамиздаги филиалида — Халқаро диабет куни муносабати билан ўтказилган бепул тиббий кўрикда ана шу жиҳатларга эътибор қаратилди.

Мазкур кўрик республика Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи асосида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, "Умид" хайрия жамоат бирлашмаси, шунингдек, эндокринология диспансери ва бошқа қатор тиббий марказларнинг ўзаро ҳамкорлигида уюштирилди. Унда вилоятимизнинг турли ҳудудларида яшовчи, диабет билан оғриганлар рўй¬хатида турувчи 100 нафардан ортиқ кишининг саломатлиги текширилди.

Кўрик давомида малакали кар¬дио¬лог, эндокринолог, офтальмолог ҳамда невропатологлар беморлар аҳволини, хасталикнинг жорий даражасини турли йўналишлар бўйича ўрганиб, уларга зарур тавсиялар беришди. Бу жараёнда Влад Тянь, Шаҳло Носирова, Шоҳида Муродова ва бошқа шифокорларнинг фаоллигини алоҳида таъкидлаш жоиз. Шунингдек, ташкилотчилар томонидан диабетикларга дармон дорилар, тегишли озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббий йўриқномалар, совғалар улашилди.

— Бу хасталикка йўлиққанимга ўн тўққиз йил бўлибди, — дейди тиббий кўрикдан ўтган Гулнора Сайфуддинова. — Шу орада ҳатто кўзим кўрмай ҳам қолди. Аммо тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан аҳволим бир қадар яхшиланди. Эндиликда кўзим кўряпти. Доимий равишда дори-дармон билан таъминланяпмиз. Буларнинг бари давлатимизнинг эл саломатлиги борасида олиб бораётган ислоҳотлари шарофатидан деб биламан.

Рустам ИБРАГИМОВ, "Бухоронома" мухбири

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.