Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 94 дан: 22.11.2017

"Чодактекс": 300 та ишчи ўрни яратилади

Мамлакатимиз Президентининг раҳнамолиги ва ташаббуси билан бошланган кенг миқёсли ислоҳотлар халқ хўжалигининг барча тармоқлари қатори ишлаб чиқаришда ҳам жадаллик билан жорий этилмоқда.

Чекка қишлоқларда замонавий ишлаб чиқариш корхоналари барпо этилаётгани бир пайтлардагидек катта воқеа эмас, кундалик одатий ҳолга айланиб бормоқда. Аҳоли турмуши фаровонлигини ошириш борасида улкан ўзгаришлар содир бўлаётир. Бу эса ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини кўтариш билан бирга, одамларнинг қулай шароитларга эга иш ўринларига бўлган эҳ¬тиёжини қондиришга хизмат қилмоқда. Шунингдек, бундай лойиҳалар мамлакат экспорт имкониятларини кенгайтиришга қаратилгани билан ҳам аҳа¬миятлидир.

2018 йилнинг биринчи чорагида ишга туширилиши мўлжалланаётган "Чодактекс" МЧЖ Вобкент туманидаги ана шундай истиқболли лойиҳалардан биридир.

Йилига 1 миллион 250 минг дона трикотаж маҳсулотлари — жинси шим ва кўйлаклар ишлаб чиқариш ҳамда уларни бўяшга ихтисослашган корхона фаолиятини бошлаши билан 300 нафар кишига иш ўрни яратилади.

— Собиқ Вобкент ип-йигирув фабрикаси бўш ва айни пайтда қаровсиз қолган биноларининг бир қисмини инвестиция киритиш шарти билан ноль қийматида олдик, — дейди МЧЖ раҳбари Нодир Муродов. — Бунда кейинги вақтларда мамлакатимиздаги қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш борасидаги имтиёз ва преференциялар қўл келмоқда. Шу кунларда қурилиш-пардозлаш, ҳудудни ободонлаштириш ҳамда коммуникация тармоқларини тортиш билан банд¬миз. 20 нафардан ортиқ қурувчилар икки сменада иш олиб боришмоқда.

Умумий майдони 2,3 гектардан иборат бўлиши кўзда тутилаётган корхонада барча замонавий ишлаб чиқариш корхоналарида бўлгани сингари шарт-шароитлар яратилади. Ишчилар учун дам олиш, уларнинг қатнаб ишлашларига қулайлик туғдириш мақсадида транспорт ажратиш ва бошқа имкониятларни вужудга келтиришга ҳозирданоқ тайёргарлик бошлаб юборилган.

Корхона тикувчилик саноати йўналишида фаолият юритаётган Германия, Япония ва Хитой давлатларидаги машҳур "DANS", "JUKL" ва "BROTHER" компанияларининг тикув машиналари, шунингдек, бўяш ускуналари билан жиҳозланади.

Лойиҳанинг умумий қиймати 3,5 миллион АҚШ долларига тенг бўлиб, унинг ярми инвес¬торлар улушига тўғри келади. Қолган қисми эса ташаббускорларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Корхона тўла қувват билан ишга тушгач, йилига 5,25 миллион АҚШ доллари миқдоридаги тайёр, юқори сифатли трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш имконияти яратилади.

Алишер ОБИДОВ, "Бухоронома" мухбири

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.