Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 94 дан: 22.11.2017

Ёшлар бандлиги — давр талаби

Бухоро давлат университетида "Аниқ мақсадли йўналишларда кадрлар тайёрлаш — давр талаби" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Ўзбекистон ¬ёшлар иттифоқи вилоят кен¬гаши ташаббуси билан вилоят ҳокимлиги, бандлик ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқар¬ма¬лари ҳамкорлигида ўт¬казил¬ган ¬тадбирда университет ¬профессор-ўқи¬тувчилари, корхона ва ташкилотлар мутасадди вакиллари, ёшлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад ёшларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, таълим муассасалари ҳамда иш берувчи корхона ва ташкилотлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, юқори малакали мутахассислар тайёрлашда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишдан иборат.

Тадбир аввалида вилоят бандлик бошқармаси томонидан бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.

— Ярмаркада Бухоро, Когон шаҳри ва Когон туманининг 43 та иш берувчи корхона ва ташкилоти 250 дан ортиқ бўш иш ўринлари билан иштирок этди, — дейди вилоят бандлик ва меҳнат муносабатлари бош бош¬қармаси бўлим мудири Малик Қобилов. — Ярмаркага таълим муассасаларининг 300 нафардан ортиқ ўқувчи ва битирувчилари жалб қилинди ҳамда бандлик марказлари томонидан уларнинг 48 нафарига ишга жойлашиши учун йўлланма берилди. Қолган тадбир иштирокчиларига меҳнат қонунчилигига оид ва ўзларини қизиқтирган бошқа масалалар бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида мавзу доирасида давра суҳбати ташкил этилди ва тегишли ташкилот, идоралар раҳбарларининг мавзу юзасидан маърузалари тингланди. Ёшлар орасида иш берувчи ва ходим ўртасидаги меҳнат муносабатлари бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш, битирувчилар банд¬лигини таъминлаш, таълим муассасасини жорий йилда битираётган ёшларни ўз мутахассисликлари бўйича бўш иш ўринлари билан таништириш сингари масалалар муҳокама қилинди. Қизиқар¬ли баҳс-мунозараларда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Ўз мухбиримиз

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.