Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 94 дан: 22.11.2017

Уч авлод учрашуви

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мир¬зи¬ёев таъкидлаганларидек, муҳтарам ¬фахрийларимизнинг урушдан кейинги оғир тикланиш йилларида қандай буюк хизмат қилганларини халқимиз асло унутмайди. Уларнинг мардлик ва матонати, меҳнат жасорати бугунги ва келгуси авлод учун ҳамиша ибрат намунаси бўлиб қолади.

Дарҳақиқат, улуғ мақсадларни кўз¬лаб, олға интилаётган ёшларимиз учун ота-бобо¬ла¬римиз ҳаёт йўли, уларнинг ўгиту насиҳати ҳамиша асқотган. Ҳар қандай эзгу амалга қўл уришдан олдин албатта ёши улуғ кексалардан дуо олиш хал¬қимиз учун доимий одат бў¬либ келган. Қола¬верса, "Қариси бор уйнинг париси бор" деб, бежиз айтишмаган. Улар бор жойда хайру барака, файзу тароват борлиги ҳам шундан.

Яқинда вилоят "Хотира маркази"да бўлиб ўтган "Ўтмиш ¬аждодлар хотирасини ёдга олиш — ёшларнинг бурчи" мав¬зуи¬даги уч авлод учрашу¬вида кексала¬римиз ҳа¬қида ана шундай илиқ фикрлар билдирилди.

Учрашувда сўз олган катта ва ўрта авлод вакилларидан — филология фанлари номзодлари Самад Азимов, Таваккал Чориев, қишлоқ хўжа¬лиги фанлари номзоди Музаффар Маҳ¬мудов, профессор Ҳафиз Ботиров, меҳнат фахрийси Ну¬рулла Нарзуллаевлар марказга ташриф буюрган талаба-ёшларга ўтмиш хотираларидан сўзлаб бериб, уларни аъло баҳоларда ўқишга, илм эгаллашга, хушхулқ, ахлоқ-одобли бўлишга даъват этдилар.

Мар¬каз директори Юсуф Қурбонов вилоят "Хотира маркази"нинг ташкил этилиш тарихи ҳақида сўзлаб, тўпланганларни ўтмиш аждодла¬римиз матонатидан сўзловчи экспонатлар билан таништирди. Тадбирда ёшлар вакиллари ҳам сўз олиб, Ватанга муносиб фарзандлар бўлишга ваъда бердилар.

Зуҳра ҚУРБОНОВА

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.