Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 94 дан: 22.11.2017

Тадбиркор аёллар вилоят форуми

"Тадбиркор аёл" Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси вилоят ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан вилоят хотин-қизлар қўмитаси, O'zLiDeP вилоят кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Марказий банк вилоят бош бошқармаси, вилоят солиқ бошқармаси, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳамкорлигида "Тадбиркор аёл — фаровон ҳаёт сари" шиори остида тадбиркор аёллар вилоят форумини ташкил этди. Форумнинг асосий мақсади тадбиркор аёллар фаолиятини омма ора¬сида тарғиб қилиш, хотин-¬қизларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка, хусусан оилавий тадбиркорлик, касаначилик фаолиятига кенг жалб этиш орқали уларда ишбилармонлик кўникмаларини шакллантириш ҳамда жамият ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги иштирокини фаоллаштириш ва рағбатлантиришдан иборат.

— Хотин-қизларнинг иқтисодий-ҳуқуқий билимларини ошириш, бизнес соҳасига киришларига кўмаклашиш биринчи галдаги вазифамиздир, — дейди "Тадбиркор аёл" ассоциациясининг ви¬лоят бўлими раиси Дилбар ¬Ахмедова. — 1995 йилда 20 нафар аъзо билан ўз фао¬лиятимизни бошлагандик. Бу¬гунги кунда аъзоларнинг сони 1930 нафарни ташкил этади. Ассоциация фаолиятини кенгайтириш мақсадида аёлларни касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг соҳавий билимларини ошириш учун турли семинарлар ташкил қилинмоқда. Йил давомида 28 тренер фаолият юритган ўқув машғулотла¬рида 250 нафар хотин-қиз¬лар ҳунар эгаси бў¬лишди. ¬Ви¬лоятимизнинг чекка ҳудудларида уйда ўтирган 104 нафар ишсиз хотин-қизлар таянч ўқув марказлари орқали касбга йўналтирилди.

Форум иштирокчилари учун аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, соҳага оид миллий қонунчилик, экспорт-импорт операцияларини ривожлантириш, қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, ¬имтиёзли кредитлар олиш юзасидан соҳа мутахассислари жалб қилинган ҳолда маҳорат дарслари ташкил этилди.

— Фаолиятимни янада кенгайтириш ниятим бор, — дейди ромитанлик тадбиркор Зебунисо Остонова. — Форумда тадбиркорлар учун яратилаётган қулайликлар ва имкониятлар, ишбилармонликда кўп йиллар самарали фаолият олиб бораётган бизнес ҳамкорлар билан танишдим. Бу каби тадбирлар биз, аёлларнинг фаолиятимизга бўл¬ган рағбатимизни ошириб, ҳамкасбларимиз билан тажриба алмашиш имконини беради.

Фаолияти энг яхши деб топилган тадбиркор аёллар турли номинациялар бўйича дипломлар, фахрий ёрлиқлар ва ташаккурномалар билан тақдирланди. "Овация" модалар театри, "Афанди шай" қизиқчилар театри, "Бухоро мавжлари" рақс ансамбли ва эстрада хонандаларининг чиқишлари йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Наргиза ҚУВОНЧЕВА, "Бухоронома" мухбири

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.