Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 94 дан: 22.11.2017

Жамоатчилик назорати: амалиёт ва самара

Бухоро давлат университетида "Ўзбекистонда жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий асослари" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикасининг "Жамоатчилик назорати тўғрисида"ги қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган тадбир Ўзбе¬кистон "Миллий тикланиш" демократик партияси вилоят кенгаши томонидан ташкил этилди. Унда партия ташкилотлари раҳбарлари, соҳа мутахассислари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, фаоллар, зиёлилар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Давлат органларида ишлаётган ҳар бир ходимнинг ўз фаолияти жамоатчилик назоратида эканини ҳис этиши — ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамия¬ти барпо этишнинг асосий шартларидан биридир. Шунинг учун мамлакатимизда мазкур назоратнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга қаратилган ислоҳотлар босқичма-босқич ўтказилмоқда. Хусусан, мустақилликнинг дастлабки йилларидаёқ Конс¬титуциямизда давлатнинг жамият олдидаги масъуллиги белгилаб қў-йилди.

2014 йил 16 апрелда Асосий ¬Қо¬нунимизнинг қатор моддаларига киритилган ўзгартиш ва қў¬шимчалар билан жамоатчилик назоратига конституциявий мақом берилди. Президентимизнинг 2017 йил 7 февралдаги Фармони билан тасдиқланган Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга ошириладиган Давлат дастурида жорий йилда "Жамоатчилик назорати тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган. Бу лойиҳа фуқароларнинг давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини таъминлаш орқали Конституциямизда кафолатланган жамият ва давлат ишларини бош¬қаришга бўлган ҳуқуқлари амалга оширилиши билан боғлиқ муносабатларни тартибга со¬лишдан иборат.

Бундай назорат 4 субъект, яъни Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари томонидан амалга оширилиши кўзда тутилмоқда. Шунингдек, ло¬йиҳада жамоатчилик назоратининг объекти, асосий принцип ва шакл¬лари белги¬ланди. "Жамоатчилик назорати тўғ¬рисида"ги қонун ло¬йиҳаси ўз мазмун-моҳияти ва аҳамияти билан Ўз¬бекистон "Миллий тикланиш" демократик партия¬си дастурий мақсад-вазифаларига уйғун ва ҳамоҳанг. Партия ғояларини, сайловолди платформасида белгиланган вазифаларни амалга оширишда жамоатчилик назорати инс¬титути муҳим ўрин тутади.

Тадбирда қонун лойиҳаси бўйича атрофлича фикр алмашилди.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.