Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 93 дан: 20.11.2017

Устоз ижодкорга эҳтиром

Эзгу фазилатлар инсон умрини безайди. Унинг шахсиятига улуғворлик, интилишларига мазмун бағишлайди, эл-юрт эҳтиромига сазовор этади.

Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар ва Журналистлар уюшмалари ҳамда "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлимлари, вилоят маданият ҳамда матбуот ва ахборот бошқармалари, вилоят телерадикомпанияси ва Бухоро давлат университети ҳамкорлигида университет бош йиғингоҳида таниқли шоир ва журналист, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Ғулом Шомурод таваллудининг 80 йиллигига бағишлаб ўтказилган адабий-маърифий анжуман ана шундай сабоқлари билан аҳамиятли бўлди.

Республика ҳамда вилоят адабий жамоатчилиги, меҳнат фахрийлари ва талаба-ёшлар иштирокида кечган анжуманда сўз олган Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камол, БухДУ доценти Ғайрат Муродов ва бошқалар шоир ижодининг энг муҳим жиҳатлари хусусида фикр юри¬тиш билан бирга, унинг вилоятда адабий муҳитни ривожлантириш ва ёш истеъдодларни тар-биялаш борасидаги фидойилиги, ҳозиржавоб журналист сифатидаги фаоллигига алоҳида урғу бердилар. Айниқса, қарийб эллик йил давомида Республика радиосининг вилоятдаги мухбири сифатида фаолият юритган адибнинг оддий одамлар -орасида юриб, уларнинг орзу-умидлари, ўй-таш¬виш¬ла¬ридан бохабар бў¬лиш асносида муҳим бадиий умум¬лашмалар чиқара олганлиги, халқчил асарлар муаллифи сифатида ўз мухлисларини топа олганлигини алоҳида таъкидладилар.

Анжуман давомида Бухоро давлат университети талабалари иштирокида шоир шеърлари асосида тайёрланган адабий композициялар йиғилганлар эътиборига ҳа¬вола этилди. Вилоят санъат усталари ижросида янграган куй-қўшиқлар кечага ўзгача файз бағишлади.

Ўз мухбиримиз.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.