Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 93 дан: 20.11.2017

Миллий академик драма театрининг Бухоро гастроллари

С. ПОЛЕТАЕВ олган сурат.

Ўзбек Миллий академик драма театри ижодий жамоа¬си 15 ноябрда вилоятимизга ташриф буюрди. Яқинда пойтахт саҳнасида ўз ижодий имкониятларини синовдан ўтказган бухоролик артистлар бугун Ёқуб Аҳмедов, Ёдгор Саъдиев, Саида Раметова ва Фатхулла Маъсудов каби ўзбек театр санъати усталари билан учрашишди.

— Бухоро буюк алломалар ва улуғ санъаткорларни воя¬га етказган замин, — дейди Ўз¬бек Миллий академик драма театри раҳбари Фатхулла Маъсудов. — Ушбу ташрифдан асосий мақсадимиз, бухоролик ёшлар ва санъат ихлосмандлари билан учрашиш, жойларда тарғибот тадбирларини ўтказиб, ўз ижод маҳсулимизни намо¬йиш этиш¬дир.

Устоз санъаткорлар билан ўтказилган тарғибот тадбирларидан сўнг Миллий академик драма театри актёрлари томонидан атоқли қорақалпоқ адиби Ўрозбой Абдураҳмоновнинг "Ўжарлар" номли ко¬медияси намойиш этилди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Марат Азимов режиссёрлигида саҳналаштирилган "Ўжарлар" комедиясида асосий ролларни Абдураим Абдуваҳобов, Раъно Ярашева, Рустам Каримов, Гулчеҳра Иброҳимбекова, Беҳзод Муҳаммадкаримов ва Дилноза Кубаева сингари санъаткорлар ижро этишди.

Ташрифнинг иккинчи кунида меҳмонлар дастлаб Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро ¬филиалида талаба-ёшлар билан учрашишди. Таассуротларга бой кечган мазкур дийдорлашув асносида ёшлар театр санъатининг бугунги ривожи билан боғлиқ ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Шундан сўнг Пешкў туманига йўл олган эл севган ижодкорларимиз туманда иш бошлаган маданият ва аҳоли дам олиш масканининг очилиш маросимида иштирок этишди.

Бухоро Санъат коллежида фаолият бошлаган янги овоз ёзиш студиясининг меҳмонлар иштирокида ўтган очилиш маросимида вилоят ҳокими Ў.Барноев сўзга чиқиб, улуғ санъат арбоблари қадами етган бу даргоҳдан келажакда машҳур санъаткорлар, ўзбек миллий санъа¬тини жаҳон саҳналарида на¬мойиш этишга қодир истеъдодлар етишиб чиқишига ишонч билдирди. Коллеж саҳнасида Ўзбекистон халқ артис¬ти Ёқуб Аҳмедов ижро этган Навоий монологи, Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев куйлаган "Устина" таронаси, Ўз¬бекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова гавдалантирган Бибихоним сиймоси ўқувчи-ёшларнинг ҳайрат ва ҳаяжонига сабаб бўлди.

Театр санъати ҳамма замонларда миллатнинг маънавий кўзгуси, миллий ва умум¬инсоний қадриятлар тарғиботчиси, устоз Беҳбудий таъбири билан айтганда, ибратхона бўлиб келган. Ўзбек Миллий академик драма театри ижодий жамоаси тўрт кун давомида вилоятимизда бў¬либ, жойларда тарғибот тадбир¬ларини ўтказадилар.

Наргиза ҚУВОНЧЕВА, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.