Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 92 дан: 15.11.2017

*Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятидан

Турмуш фаровонлиги аёлга ҳам боғлиқ

Аёл — хонадон фариштаси, кўнгил меҳварининг соҳибаси. Меҳр-муҳаббатнинг битмас-туганмас булоғи ҳам у. Агар аёлдаги латофат, нафосату назокат ёнига ташаббускорлик ва оқилалик ҳамда билим қўшилса, шубҳасиз, у жамиятнинг бойлигига айланади. Бу хазина калити эса шу жамиятда хотин-қизларга кўрсатилаётган эътибор ва рағбатга бориб тақалади. Олот тумани ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Наргиза Неъматова билан шу хусусда суҳбатлашдик.

— Бугун жамиятимиз ҳаё¬тида шиддат билан юз бераётган янгиланиш ва ўзгаришлар замирида хотин-¬қизлар манфаатлари ва уларнинг қадр-қиммати тургани, барча соҳалар каби бу борада ҳам амалга оширилаётган ислоҳотлардан мақсад аёлларнинг турмуш ¬сифати ва даражасини оширишга қаратилгани билан янада аҳамиятли. Айниқса, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтожларни қўллаб-қувватлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш соҳадаги ислоҳотларнинг муҳим таркибий қисмига айланди.

Афсус билан қайд этиш жоизки, мунтазам равишда олиб борилаётган кенг кўламли тушунтириш ишларига қарамай, ноқонуний меҳнат миграцияси сабаб оилалар мустаҳкамлигига дарз кетмоқда. Авваламбор, ота-оналари хорижга кетган фар-занд¬лар қаровсизлиги, оилалардаги қайнона-келин келишмовчиликлари, рашк, жанжал, можаро, орттирилган касалликлар, чигал тақдирлар... ва охири оила бузилиши... Кўриб турганингиздек, бу иллат аста-секинлик билан вужудимизни қамраб олиб, оила деб аталмиш теран илдизимизнинг туб-тубига чанг солмоқдаки, никоҳлар омонатлиги муаммоси бўй кўрсатиб, муқаддас қадриятимиз хавф остида қолмоқда. Мўрт ҳалқаларга айланган нотинч оилалар эса жамиятимиз мустаҳкамлигига раҳна солаётир.

Бу қайдларни куюнмасдан айтиб бўлмайди, зеро, бу — инсониятга дахлдор масала. Унинг олдини олиш учун кенг жамоатчилик баравар қайғуриши керак. Айниқса, бу борада оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, уларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, хотин-қизлар манфаатларини ҳимоя қилишда аҳамият касб этувчи маҳалланинг иштироки ғоят муҳим. Шу ўринда таъкидлаш лозимки, зиммасига хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий ишларни кучайтиришдек долзарб вазифа юкланган фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари самарали фаолият олиб бормоқдаки, улар айни чоғда бошқарувимизнинг энг муҳим "ричаги"га айланган десак, муболаға бўлмайди. Маҳаллалардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган, фарзандлари олий ўқув юртида ўқиётган оилалар, имконияти чекланганлар, низоли оилаларнинг барчаси уларнинг саъй-ҳаракати билан кўз ўнгимизда кафт¬дек намоён бўлиб туради. Уларнинг берган тавсияси асосида аҳолининг турмуш тарзи, мақсад-ўйлари ҳақида тасаввурга эга бўламиз. Ҳафтанинг ҳар шанба куни йиғин маслаҳатчилари учун ўқув маш¬ғулотлари ўтказилади. Уларнинг билим савияси, ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган тадбирлар ташкил қилинади. Айни чоғда ҳудудимиздан ¬хорижга кетган 1851 нафар ¬фуқаронинг 254 нафари аёл. ¬Жорий йилнинг шу даврига қадар чет давлатга кетмоқчи бўлган 93 нафар аёл маҳалла маслаҳатчиларининг тушунтириш ишлари натижасида хорижга кетиш ниятидан воз кечди. Яъники, 93 оила боши устидан фалокат булути ариди, гўё.

Эҳтиёжманд оилаларга эътиборни ошириб, уларни боқимандалик иллатидан халос этиш чораларини кўраяпмиз. Қўлдан берганга қуш тўймас, деганларидек, уларга бир марта, борингки, икки, уч марта моддий ёрдам тайинлашимиз мумкин. Аммо доимий равишда таъминотчи бў¬ла олмаймиз, ахир. Шу боис, ҳомийлар ёрдами билан 50 нафарга яқин кам таъминланган оилаларга ўз ҳовлисида 0,5 сотихдан иссиқхона қуриб бердик. Бу рағбат туфайли улар иссиқхонадан йилида ¬¬уч-тўрт марта ҳосил олиб, рўзғор тебратиш имконига эга бўлди.

Қишлоқларда бир хонадон ороми бузилса, ён-атрофдагиларнинг ҳам тинчи бузилади, барча ўша хонадоннинг дардига шерик бўлиш, оғирини енгил қилишга шошилади. Бу ҳол айнан фуқаролар йи¬ғинлари¬нинг Яраштириш ко¬миссия¬лари фаолиятида яқ¬қол акс ¬этаётир. Бундан таш¬қари, йиғинлар қошидаги бош¬қа жамоатчилик комис¬сиялари, "Аёллар маслаҳат маркази", "Ота-оналар университети" жамоатчилик тузил¬маси фаолияти, "Оила-маҳалла-таълим муассасаси" ҳамкорлиги доирасида олиб бо¬рилаётган ишлар ҳам ўз самарасини бермоқда. Кенгаш аъзолари томонидан ҳар бир маҳаллада ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги масъу¬лиятини кучайтириш, ўқувчиларнинг дарс¬га қатнашишини назоратга олиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Маҳаллаларда қизларнинг одоб-ахлоқ мезонларига қатъий амал қилишига эришиш, тафаккурини бойитиш, салоҳиятини юзага чиқариш мақсадида тажрибали ўқитувчи ва мураббийлар, онахонлар иштирокида турли тадбирлар, давра суҳбатлари, ¬учрашувлар мунтазам ўтказилмоқда. Мақсад — эрта ¬турмушнинг олдини олиш, -қизларнинг сало¬матлигини мустаҳкамлаш, уларни касб-ҳунарли қилиш, жа¬миятда муносиб ўрин¬ларини топишга кўмаклашишдир. Зеро, оила — фарзандларнинг маънавий дунё¬қарашини шакллантирадиган асл тарбия мак¬таби. Ўз уйида бахтли бўл¬ган кишигина чинакам бахтлидир. Бу бахт манзилини яратувчи бўлғуси оналар, яъни ¬қизларимиз ҳисобланади. Улар маъ¬навий дунёқарашининг юксаклиги ¬жамият ¬негизи ҳи¬соб¬ланган оилада келгусида ¬улғаядиган фарзандлар камолотига сарзамин. Зеро, топиб айтилганидек, оналари соғ¬лом юртнинг эртаси ёруғдир.

Суҳбатдош: Шаҳло БАҚОЕВА, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.