Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 92 дан: 15.11.2017

Меҳрибонлик уйида тиббий кўрик

Суратда: кардиолог Хушвақт Нарзиева тарбияланувчиларни тиббий кўрикдан ўтказ¬моқда.

Маънан ва жисмонан соғлом фарзандларни вояга етказиш ва тарбиялаш давлатимиз сиёсатининг энг устувор вазифаларидан биридир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 1 августдаги "2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоятимиздаги 32-Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари тиббий кўрикдан ўтказилди.

— Соғлом авлодни вояга етказиш, уларнинг ўз саломатлигига оқилона муносабатда¬ бўлишини таъ¬минлаш¬ мақсадида тар-бия¬ланувчиларимиз ҳар йили икки марота¬бବ тиббий кўрикдан ўтказилади, — дейди Меҳрибонлик уйи раҳбари Саида Шарипова. — Кўрик натижасида 89 нафар ўғил-қизларимизнинг барчаси соғ¬лом¬ эканлиги аниқланди. Бу эса муассаса¬мизда соғлом турмуш тарзига риоя қилинаётганлигини кўрсатади.

Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот инс¬титути Бухоро ҳудудий бўлинмаси ташаббуси билан болалар орасида учрайдиган касалликларни эрта аниқлаш мақсадида тор доирадаги мутахассислар томонидан ўтказилган чуқурлаштирилган тиббий кўрикка вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг кардиолог, невропатолог, окулист, лор, болалар гинекологи, жарроҳ, ультратовуш мутахассиси, стоматолог, эндокринолог ва бошқа врачлари жалб қилинди.

Наргиза ҚУВОНЧЕВА, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.