Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 92 дан: 15.11.2017

*Ички туризм янги дастури

"Бухоро бўйлаб саёҳат қил"

Вилоят ҳокимлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бош¬қармаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, вилоят касаба уюшмалари бирлашмаси кенгаши томонидан ички туризм¬ни ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган 2 кунлик саёҳат дастури ана шундай номланган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2017 йил 2 октябрда Туризмни изчил ривожлантириш истиқболлари, сайёҳлик объектларидан самарали фойдаланиш, кўрсатилаётган хизмат турлари сифатини ошириш, юртимизга ташриф буюраётган сайёҳлар оқимини кўпайтириш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда Юртбошимиз томонидан берилган топшириққа асосан ишлаб чиқилган ушбу саёҳат дастуридан мақсад вилоятимиз аҳолисини бебаҳо маданий мерос объектлари ва тарихий обидалар билан таништириш, муқаддас қадамжоларга зиё¬рат қилишни тизимли йўлга қўйиш орқали ички туризмни янада тараққий эттиришдир.

— Вилоятга келадиган хорижий туристлар оқими камайган даврда — ноябрь, декабрь, январь, февраль, март, июнь, июль, август ойларида ташкил қилинадиган бу саёҳатлар ҳафтанинг маълум кунларида гуруҳларга бўлинган ҳолда ўтказилади, — дейди вилоят ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б. Шаҳриёров. — Чунончи, душанба ва сешанба кунлари — маҳаллалар аҳли, чоршанба ва пайшанба кунлари — олий таълим муассаса¬лари талабалари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчилари, шанба ва якшанба кунлари эса меҳнат жамоалари вакиллари махсус турис¬тик автобусларда ташкилий равишда саёҳатга чиқадилар. Улар саёҳатнинг дастлабки куни Бухорои шарифнинг етти пири — Абдулхолиқ Ғиждувоний, Хожа Ориф Ревгарий, Маҳмуд Анжир Фағнавий, Хожа Али Ромитаний, Муҳаммад Бобои Самосий, Ҳазрат Саййид Амир Кулол ва Баҳоуддин Нақшбанд мажмуа¬ларини зиёрат қиладилар, Пешкў туманининг Афшона қишлоғидаги Абу Али ибн Сино мемориал музейи экспонатлари билан танишадилар.Туманлардан келган сайёҳлар "Бухоро Гранд", "Азия — Бухоро", "Девонбеги",

"Лабиҳовуз", "Караван", "Гранд Нодирбек", "Бухоро Маликаси", "Атлас" ва "Ором" меҳмонхоналарида тунайдилар. Саёҳатнинг иккинчи куни гидлар ва волонтёр ёшлар туристларга Бухоро шаҳридаги Сомонийлар мақбараси, Арк қалъаси, Пойи Калон мажмуаси, Абдуллахон тими, Заргарон, Телпакфурушон ва Саррофон тоқлари, Улуғбек ва Абдулазизхон мадрасалари, Лабиҳовуз мажмуини, шунингдек, Бухоро туманидаги Чорбакр мажмуини кўрсатиб, бу обидаларнинг ўзига хос меъморий жиҳатлари, улар ҳақидаги қизиқарли афсона ва ривоятларни, тарихий воқеаларни сўзлаб берадилар.

Хуллас, имтиёзли ва арзон нархлар белгиланган, ташкилий жиҳатидан юқори даражада уюштириладиган "Бухоро бўйлаб саёҳат қил" икки кунлик дастури чоғида вилоятимизнинг турли ёшдаги ва касбдаги фуқаролари замонавий ҳамда қулай туристик, транспорт, меҳмонхона ва умумий овқатланиш хизматидан баҳраманд бўладилар. Воҳамиздаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қиладилар, шариф шаҳар меъморий обидалари, экспонатларга бой музейлари, қўли гул ҳунармандлари яратган халқ амалий санъати намуналари билан танишиб, юртимиз тарихи ва аждодларимиз маънавий мероси ҳақидаги билим ва тасаввурларини янада бойитадилар.

Мазкур туристик акциянинг иккинчи босқичида республикамиз вилоятлари, учинчи бос¬қичида эса чет эл мамлакатлари бўйича саёҳатлар ташкил этиш назарда тутилган.

Абдужалил ХАЛИЛОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.