Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 92 дан: 15.11.2017

*Ўзбекистон ва жаҳон

Покистон ноширлари ташрифи

"Ўзбекистон — чексиз имкониятлар мамлакати. Унинг гўзал табиати, улкан иқтисодий салоҳият манбаи бўлган ер ости ва ер усти бойликлари, энг муҳими, бунёдкор ва меҳмондўст халқи ҳар қандай ҳавас ва ибратга муносиб!" Бу каби эътирофлар 10-11 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган "Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик" мавзуидаги халқаро конференция давомида такрор-такрор янгради. Конференция иштирокчиларига юртимизнинг тарихий шаҳарлари бўйлаб саёҳат қилиш имко¬нияти яратиб берилганлиги эса уларнинг мамлакатимиз ҳақидаги тасаввур ва таассуротларини янада бойитишга хизмат қилди.

12 ноябрь куни ана шу ниятда шаҳримизга ташриф ¬буюрган конференция иштирокчиларининг бир гуруҳи — Умумпокистон босма нашрлари жамияти делегацияси аъзолари Бухоро темир йўл вокзалида вилоят ҳокимлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари томонидан кутиб олинди.

Делегация вакилларининг Саййид Амир Кулол, Баҳоуддин Нақшбанд сингари муқаддас қадамжоларга қилган ¬зиёрати, Пойи Калон ва бош¬қа меъморий обидалар билан танишиши асносида икки халқ урф-одат ҳамда анъаналари, эътиқод ва қадриятлари нечоғлик уйғун ва ҳамоҳанг эканлиги яққол намоён бўлди.

Ташрифнинг иккинчи қисмида Умумпокистон босма наш¬риёти жамияти делегацияси ҳамда вилоят ҳокимлиги мутасаддилари ва соҳа вакиллари ўртасида келгусида ҳамкорликни ўрнатиш бўйича мулоқот бўлиб ўтди.

Ўз мухбиримиз.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.