Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 92 дан: 15.11.2017

Ёшлар учун яна бир имтиёз

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш, битирувчилар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик фаолия¬тига кенг жалб этиш масалалари долзарб вазифа сифатида белгиланган.

Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ҳамда Ўзбекис¬тон ёшлар иттифоқи ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида имзоланган меморандум мазкур вазифалар ижросини таъминлашга қаратилгани билан муҳим аҳамиятга эга. Меморандум доирасида ёшларни тадбиркорлик фаолия¬тига кенг жалб қилиш, ўз бизнесларини ташкил этишларига кўмаклашиш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш мақсадида уларга банк талаблари асосида имтиёзли кредитлар ажратиш кўзда тутилган.

Ушбу меморандум асосий фаолияти ёшлар тадбиркорлигини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг эзгу ғоялари, мақсадларини рўёбга чиқариш билан боғлиқ бўлган Ўзбекистон ёшлар ¬иттифоқи вилоят кенгаши қошидаги Тадбиркорлар ассоциацияси зиммасига ҳам муҳим вазифаларни юклайди.

— Шу мақсадда вилоятимизда тадбиркорлик фао¬лиятини бошлаш истагида бўлган йигит-қизлар, уюшмаган ёшлар ўртасида тар¬ғибот тадбирларини ўтказишга алоҳида аҳамият қара¬тилмоқда, — дейди мазкур ассоциация раҳбари Жамшид Ҳожиев. — Ҳар ой ёшларимиз томонидан тақдим этиладиган бизнес режаларни ўрганиб чиқиш ва кредит олиш учун тавсия бериш бўйича амалий саъй-ҳаракатлар давом эттирилмоқда. Ўтган ой мобайнида ассоциа¬цияга 17 нафар ўғил-қиз ўз бизнес режасини тақдим этди, уларнинг лойиҳалари мутахассислар томонидан ўрганилмоқда.

Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ¬Марказий кенгашида бўлиб ўтган дастлабки лойиҳа ғо¬либларига имтиёзли кредит сертификатларини топшириш маросимида вилоя¬тимизнинг икки вакили – Фотима Ярашева ҳамда Нозима Мухторовалар ҳам иштирок этишди.

— Вобкент қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежини тамомлаганман, — дейди иштирокчилардан бири Фотима Ярашева (суратда) биз билан суҳбатда. — Бир неча йилдан бери зардўзлик билан шуғулланаман. Миллий ҳунарманд¬чилигимизнинг бу турини янада ривожлантиришга ўз ҳиссамни қўшиш, тадбиркорлик фаолиятимни ташкил этиш истагида бизнес режа тузиб, тақдим этдим ва етти миллион сўмлик имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини қўлга киритдим. Бу маблағга зарур жиҳозлар сотиб олиш ва зардўзлик буюмларини тайёр маҳсулот ҳолида харидорлар қўлига етказиб беришни мақсад қилганман.

Дилдора ИБРОҲИМОВА, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.