Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 91 дан: 11.11.2017

Эртага — Тиббиёт ходимлари куни

Аёл қалбида армон қолмасин

Дилдора ИБРОҲИМОВА, "Бухоронома" мухбири.

*Қарор ва ижро

Соғлом насл — соғлом келажак

Оналар ва болалар соғлигини ҳар томонлама мустаҳкамлашни таъминлаш, соғлом авлод туғилиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ҳомиладор аёллар ва чақалоқлар паталогиясини барвақт аниқлаш давлат тизимини янада ривожлантириш, болалар ногиронлигини қисқартириш мақсадида 2000 йилдан буён барча вилоятларда Она ва бола скрининг маркази фаолият кўрсатиб келмоқда.

— Туғма нуқсонли ва ногиронликка олиб келувчи ирсий паталогияли болалар туғилишининг олдини олиш учун ҳомиладор аёлларга тиббий-генетик ёрдам кўрсатишга ихтисослашган марказда ўз вақтида ўтказилган диагностик текширувлар натижасида гўдаклардаги туғма ногиронлик ва сурункали кечадиган касалликларнинг олди олинмоқда,— дейди биз билан суҳбатда вилоятимиздаги Она ва бола скрининг маркази бош врачи Дилбар Аҳмедова.— Барча ҳомиладорлар бирламчи ультратовушда ҳомиланинг 14-ҳафтасигача текширилади. Бу жиддий, ҳаётга мувофиқ бўлмаган ривожланишнинг нуқсонларини эрта муддатларда аниқлашга имкон берадиган муҳим омиллардан биридир. Кейинги йилларда замонавий аппаратлар ёрдамида туғма нуқсонлар барвақт аниқланаётганлиги туфайли чақалоқларнинг гидроцефалия, орқа мия чурраси ва хромосом син¬д¬роми (Даун синдроми) билан туғилиши кескин камайди.

Вилоят Она ва бола скрининг марказида 2017 йил 8 ойи давомида 7302 нафар хавфли гуруҳга мансуб ҳомиладор аёл перинатал скрининг текширувидан ўтказилиб, улардан 321 нафарида ҳомила нуқсони аниқланган ва ҳомиладорлик тиббий кўрсатма билан тўхтатилган. 756 нафар ҳомиладор аёл перинатал биокимёвий текширувдан ўтказилганда, уларнинг 274 нафарида ўзгаришлар борлиги учун, тиббий-генетик маслаҳат берилган. Жорий йил 8 ой давомида 16549 нафар янги туғилган чақалоқлар неонатал скрининг текширувидан ўтказилганда, уларнинг 9 нафарида туғма гипотиреоз, 110 нафарида транзитор гипотиреоз, 3 нафарида фенилкетонурия касалликлари аниқланган ва оналарга тиббий-¬генетик ҳам¬да эндокринолог маслаҳати берилиб, тиреоид препарати¬ L-тироксин ва шифобахш гидролизатлар тар¬қатилган.

Айтиш жоизки, болалик¬дан ногиронликнинг олдини олишда профилактик чора-тадбирлар ҳам муҳим аҳамиятга эга. Шу мақсадда мутахассисларимиз вилоятдаги маҳаллалар ва ўқув юртлари ёшлари ўртасида қариндошлик никоҳларига йўл қўймаслик ҳамда соғлом турмуш тарзини шакллантиришга оид суҳ¬батлар ўтказиб туришади. Қизларни барвақт турмушга узатиш ва қариндошлик ¬никоҳларининг салбий оқи¬батлари уларга тушунтирилади. "Қариндошга қиз берманг", "Қариндошлар никоҳи оқи-батлари", "Эрта турмуш оқибатлари", "Тиббий-генетик масла¬ҳат" ва ҳоказо мавзуларда ¬семинар-тренинглар, маърузалар, давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

Шаҳло БАҚОЕВА, "Бухоронома" мухбири.

Болалар кардиожарроҳлик амалиёти

вилоятимизда муваффақиятли ўтказилди

Ёш болаларда учрайдиган туғма юрак нуқсони унинг клапанлари очилмаслиги, ёпилмаслиги ёки улар орасида Баталов найчаси номли қўшимча найчанинг пайдо бўлиб, томирлар ўртасида қон аралашиши ва бошқа турли сабаблар туфайли юзага келади. Бундай ҳолларда қон айланиши бузилиб, аъзо кислородга тўйинмайди. Оқибатда, бола тенгқурларига нисбатан ўсишдан ортда қолади. Тез-тез дардга чалинади. Вақтида чора кўрилмаса, бир умрга ногирон бў¬лади.

Таъкидлаш жоизки, мазкур касалликка чалинганлар юртимиз бўйича шу пайтгача фақат Тошкент ва Самар¬қанд шаҳарларидагина жарроҳлик йўли билан даволанишарди. Яқинда ви¬лоятимизда ҳам айни шундай амалиётга қўл урилди.

Таъкидлаш жоизки, В. Воҳидов номидаги республика кўкрак жарроҳлиги илмий-амалий маркази кардиохирургия бўлимининг бир гуруҳ мутахассислари томонидан вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида уюш¬тирилган маҳорат дарслари мобайнида мазкур тажриба қўлланилди. Даставвал во¬ҳамизнинг турли ҳу¬дудларида яшовчи юрагида нуқсони бор 17 нафар бола тиббий кў¬рикдан ўтказилиб, уларнинг икки нафарида жарроҳлик амалиётини ўтказиш зарурлиги аниқланди. Сўнг шу икки бола республика кўкрак жарроҳ¬лиги илмий-амалий марказининг Ҳакимжон Аб¬ралов бошчилигидаги врачлари ҳамда Бакулев номидаги Москва кардиохирургия маркази мутахассиси Шермуҳаммад Турсунов, шунингдек, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг Венера Ҳусаинова, Ўктам Қодиров, Қаҳрамон Каримов, Равшан Авезов сингари шифокорлари иштирокида операция қилинди. Бир-бир ярим соатга чўзилган шундай мураккаб жарроҳлик амалиёти давомида бемор болакайлар организмидан Баталов найчалари ҳеч бир асоратларсиз олиб ташланди.

Бухорода илк бор қўл урилган, жарроҳдан катта маҳорат ва масъулият талаб этадиган бундай муолажанинг муваффақиятли кечишида эса кардиометр, электрокогулятор, "Допплер" ташхис аппарати каби замонавий тиббий жиҳозлардан фойдаланилгани ҳам муҳим омил бўлди. Эътиборлиси, Германиядан келтирилган кардиометр операция жараёнида бемор организмини бир пайтнинг ўзида барча параметрлар бўйича назорат қилиб туриш имконини беради. Кесиб куйдириш хусусиятига эга электрокогулятор эса кесилган жойдан кўп қон кетмаслигини таъминлайди. Шу йўсин жарроҳ ишини тезроқ ва сифатлироқ бажаради. Томирларни тикишга ҳам ҳожат қолмайди. Умуман, бу каби жиҳозлар вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига Инвестиция дас¬тури асосида Германия¬нинг КФБ банки билан ҳамкорликда 2 миллиард сўмдан зиёд маблағ ҳисобидан келтирил¬ганини таъкидлаш лозим.

— Ўзига хос ушбу тажриба эл саломатлиги йўлида бутун мамлакатимизда, шу қатори вилоятимиз тиббиёт тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарасидир, — дейди мазкур масканнинг бош врачи Аваз Қурбонов. — Шу орқали хориждаги нуфузли тиббиёт марказлари билан ҳамкорлигимиз ҳам мус¬таҳкамланмоқда. Бу ка¬би омиллар эса вилоятдаги тиббиёт муасса-саларида бундан-да му¬раккаб жарроҳлик амалиётларига қўл уриш учун имкон яратади.

Рустам ИБРАГИМОВ, "Бухоронома" мухбири.

Бухоролик шифокор тажрибаси оммалаштирилди

Республикамизда соғлиқни сақлаш тизими фаолиятини такомиллаштириш, маҳаллий шифокорлар малакасини ошириш, улар фаолиятига замонавий диагностика ва даволаш усулларини жорий этишга ҳар томонлама кўмаклашиш мақсадида -жаҳоннинг ривожланган давлатлари тиббиёт муассасалари етакчи мутахассисларининг Ўзбекис¬тонга таклиф қилинаётгани кўпчиликка маълум. Айни чоғда ўзбекистонлик, жумладан, Ибн Сино ворислари бўлмиш бухоролик шифокорларнинг ҳам тажрибасини ўрганиш учун юртимиз вакилларининг чет эллардаги даволаш муассасаларига ҳамда тиббиётнинг турли соҳалари бўйича ўтказилаётган илмий-амалий анжуманларга юборилаётгани ғоят қувончли ҳолдир.

Бухоро давлат тиббиёт институти урология клиникаси раҳбари, доцент Шариф Гафаров ана шундай мутахассислардан биридир. У талабаларга соҳанинг назарий жиҳатлари юзасидан маърузалар ўқиш баробарида ўтказаётган жарроҳлик амалиёти жараёнида Темур Орипов, Сардор Азимов, Шаҳзод Жўраев, Равшан Хайруллаев сингари шогирдларига ўз иш тажрибаларини ўргатмоқда.

Шариф Гафаровнинг даволаш ва педагогик фаолиятидаги ютуқлари нафақат республикамиздаги, балки хориждаги касб-дошларига ҳам маълум. Шу боисдан у урология соҳасидаги тажрибалари билан ўртоқлашиши учун шифокорларнинг чет эллардаги анжуманларига таклиф этилмоқда. Ш.Гафаровнинг сўнгги йилларда Санкт-Петербург, Қозон, Сочи, Минск, Ереван каби шаҳарларда урология бўйича ўтказилган халқаро илмий-амалий конференцияларида маърузалар билан чиққани бу фикрнинг яққол далилидир.

Бухоролик шифокор олим "Эркаклар саломатлиги" ХIII Конгрессининг беморлардаги варикоцеле касаллигини жарроҳлик йўли билан даволашга бағишланиб, яқинда Россия Федерациясининг Кисловодск шаҳрида ўтказилган махсус сессиясида иштирок этди. Мус¬тақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларининг етакчи шифокор олимлари қатнашган бу анжуманда Шариф Гафаров "Эркакларда бепуштлик ва мижоз сустлигига олиб келувчи варикоцеле касаллигининг юзага келиш сабаблари ҳамда уни жарроҳлик йўли билан даволашнинг Мармара усули" мавзуида маъруза қилди.

И.М.Сеченов номидаги 1-Москва тиббиёт институти урология кафедраси профессори, тиббиёт фанлари доктори ¬Михаил Чалий ва бошқа шифокор олимлар юқори баҳолаган ушбу маърузада баён этилган даволаш усули ҳамда операция¬дан сўнг беморни реа¬билитация қилиш амалиёти Конгресс томонидан маъқулланди. Бухоролик шифокор тажрибасини оммалаштириш мақсадида Шариф Гафаровнинг мазкур маърузаси матни соҳанинг "Московский уролог" газетасида чоп этилди.

Ўз мухбиримиз.

*Маънавият масканларида

Китобхонлик ва китоб муаммолари

Ёш авлодни маънавий баркамол этиб тарбиялашда бадиий адабиётнинг алоҳида ўрни бор. Ўғил-қизларда китобга қизиқиш уйғотиш, мутолаа маданиятини оширишда эса ахборот-ресурс марказлари муҳим роль ўйнайди.

Хўш, ушбу масканлар яъни АРМлар ўз мақомида ишлаяптими? Биз Шофиркон туманидаги иқтисодиёт коллежида бўлганимизда, шу саволга жавоб изладик.

Мазкур маскандаги ахборот-ресурс маркази ва унинг филиалида китоб фонди анча салмоқли. Бу ерда салкам 43 минг нусха китоб бор.

Таҳлил қиладиган бўл¬сак, уларнинг 29 минг 822 таси бадиий адабиётлар экан. ¬Ле¬кин¬¬¬¬ таъ¬кидлаш керак, бу китоб¬ларнинг анчаси кўп йиллар илгари нашр этилгани сабаб, қўлдан-қўлга ўтавериб, муқовалари эс¬кирган, хуллас, афтодаҳол, саҳифалари титилган.

— Охирги марта АРМга қачон бундай китоблар олинган? — сў¬раймиз марказ раҳбари Инобат Шароповадан.

— Сўнгги бор 2006 йилда атиги 13 нусха бадиий адабиёт берилган эди, холос, — дейди суҳбатдошимиз.

Мен бир соатдан зиёд АРМнинг иш фаолияти билан танишдим. Аммо шу орада дарс машғулотлари тугаган бўлса-да, мутолаа залига бирор китобхоннинг кирганига кўзим тушмади.

Шу нарса туртки бўлдими, ўқувчиларнинг мутолаа қайдномаси билан танишишга тутиндим. Аёнлашдики, китобхонларнинг аксарияти фақат ўқув адабиётлари ва фанга оид китобларни дарс¬да фойдаланиш учун олишган.

Ёшларнинг бадиий асарларга қизиқишини ошириш борасидаги ишлар билан қизиқдик. Албатта, бу ерда китоблар тарғиботи, адабиётимиз намояндалари таваллуд санаси муносабати билан боғлиқ тадбирлар ўтказилаётган экан. Коллежнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича мутахассиси Ҳамза Ҳакимовнинг айтишича, турли танлов ва мусобақаларда совриндор бўлган ўқувчиларга китоблар совға қилиш анъанага айланибди.

Лекин булар етарли эмас. Бизнингча, ёшларда китобхонликка қизиқишни ошириш кўп нарсага боғлиқлигини унутмаслик керак. АРМ китоб фондини кўпайтириш, хусусан, уни лотин алифбосида чоп этилган адабиётлар (ҳозирда улар сони 100 тага ҳам етмас экан) ҳисобига бойитиш мақсадга мувофиқ. Шундан сўнггина бу ерда ўқувчилар учун янги бадиий асарлар кўргазмаси ва шарҳини ўтказиш ўз самарасини беради.

Албатта, китобга меҳр оиладан бошланади. Табиийки, бу масалада ота-онанинг, бобо ва бувининг ўзи намуна бўлиши муҳим. Шу ўринда таъкидлаш керак, орамизда китобхонлик борасида ибрат бўладиган инсонлар анчагина. Масалан, деновлик меҳнат фахрийси, қарийб 80 ёшни қоралаётган Очилбой ота Мўминовни олайлик. Менга асли касби ҳосилот бу инсоннинг китобхонлиги, бу хислат унинг невараларига ҳам "юқ¬қан"лигини ҳавас билан айтишган. Фақат шугина эмас. Очил ота биз тилга олган коллеж ахборот-ресурс марказига яқинда ўз шахсий кутубхонасидан бир неча ўнлаб китобларни совға қилибди. Бу ҳам ҳавасга муносиб ибрат.

Биз иқтисодиёт ва бошқа қатор коллежлардаги АРМларнинг бадиий адабиётлар бўйича муаммоси тўғрисида вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бош¬қармасига мурожаат этдик. Бош¬қарма мутасаддилари масала долзарблигини таъкидлаган ҳолда унинг ечими бўйича республика Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига мурожаат қилинганлигини, албатта ўзгариш бўлишига ишонч борлигини билдиришди.

Хуллас, кутамиз...

Ҳожибегим НАРЗИЕВА, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультетининг 4-босқич талабаси.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2018 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.