Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 90 дан: 08.11.2017

"Ёш сиёсатчи — 2017"

Вилоятимиз вакили—кўрик-танлов ғолиби

Ўзбекистон ХДП "Истиқбол" ёшлар қаноти ташаббуси билан ўтказилган "Ёш сиёсатчи — 2017" кўрик-танловининг республика босқичи бўлиб ўтди. 2008 йилдан буён ўтказилаётган танлов ёшларнинг сиёсий-ҳу¬қуқий билимини ошириш, истеъдод ва иқтидорини рўёбга чиқариш, ташаббусларини қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

"Мен Ватаним равнақига ҳисса қўшишни хоҳлайман!" шиори остида ўтказилган танловдан кўзланган мақсад юртимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг амалдаги ижросини таъминлаш, ёшларда фаол фуқаролик позициясини шакллантириш, ислоҳотларга дахлдорлик туйғусини кучайтириш сингари устувор вазифаларга қаратилган.

4 босқичдан иборат бўлган беллашувда вилоятимиз вакили – Бухоро давлат университети тарих факультети ўқитувчиси Шавкат Бобожоновнинг лойиҳаси биринчи ўринга муносиб деб топилди.

— Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг "Истиқбол" ёшлар қаноти фаолиман, —дейди танлов ғолиби биз билан суҳбатда.—Мазкур танловда "Ёш реставраторлар гуруҳи" лойиҳаси билан қатнашдим. Айни пайт¬да Бухоро шаҳридаги Арк қўрғонидан Минораи Калонгача бўл¬ган ҳудудда кечки Шаҳристон бозори қурилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, 14 жойда таъмирлаш ишлари олиб бориляпти. У ерда асосан, Қорақалпоғистон, Фарғона водийси, Хоразм ва шаҳрисабзлик усталар келиб ишламоқда. Вилоятимизда 660 та маданий мерос объект¬лари мавжуд бўлиб, лекин уларни таъмирлаш ишларида бухоролик ёшларнинг иштироки сезилмаяпти. Бунинг сабабларини ўрганиб, таъмирловчи усталарни ўзимизда тайёрлашимиз керак, деган хулосага келдим. Тарихдан маълумки, вилоя¬тимизда1930 йилларда Уста Ширин номидаги таъмирлаш ва меъморлаш устахонаси фаолият юритган. Унда 300 нафар профессионал меъморлар ишлаган. Айни пайтда бу мактабнинг 15 нафар вакили ҳаёт. Улар билан суҳбатлашиб, устоз-шогирд анъа¬наси асосида ёшларга ҳунар ўргатишларига келишдик. Ёш реставраторлар гуруҳи иш¬га тушса, кошинкорлик, шара¬фаларни¬ таъмирлаш, ганч ва ёғоч ўймакорлиги, умуман, меъморчилик технологияси бўйича 10 йўналишда ёш усталар тайёрланади. Бу кўплаб янги иш ўринлари яратилишига ҳам асос бўлади. Шунингдек, ёшларни аждодлар меросига ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилади.

Дилдора ИБРОҲИМОВА, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.