Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 89 дан: 04.11.2017

*Нуроний минбари

Юрт ардоғидаги кексалар

Қарияларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эътибор кўрсатиш халқимизнинг кўп минг йиллик эзгу қадриятларидандир. Уларнинг тажрибаси, билими, босиб ўтган машаққатли йўли, олтинга тенг маслаҳатлари, сабоқлари ёшлар учун энг катта бойлик, битмас-туганмас хазина конидир. Ҳар бир хонадоннинг фариштаси шу кексалар, десак муболаға бўлмайди.

Мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб мамлакатимизда аҳоли турмуш фаровонлиги юксалишига, хусусан, ёши улуғ фуқаролар, ёлғиз кексаларнинг ижтимоий ҳимоясига алоҳида эътибор бериб келинаётгани замирида ҳам мана шу қадриятларга ҳамоҳанг амалий ишлар ётади. Президентимиз Ш.Мирзиёев ташаббуси билан II Жаҳон уруши фахрийларига томорқа, уй-жой берилиши, енгил машиналар ҳадя этилиши,уларнинг ҳаж зиёратига юборилиши кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган эҳтиром намунасидир. Дар¬ҳақиқат, ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларни ижтимоий ҳимоялаш тизимини янада такомиллаштириш, унинг манзиллилигини таъминлаш, кекса ёшдагилар, имконияти чекланган одамлар ва ёлғиз кексаларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий ёрдам даражаси ва сифатини кўтаришни, шунингдек, жойларда туман ва шаҳарлар аҳолисининг ¬замонавий диагностика ва даволаш муассасаларидан фойдаланиш имконларини таъминлайдиган янгича ёндашув мақсадларини қамраб олган тадбирлар жорий йилдаги амалий ишлар асосини ташкил этмоқда.

Маҳалла фуқаролар йиғинларида жамоатчилик асосидаги янги лавозим— кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчи лавозимининг жорий этилиши барча ҳудудларда нуронийлар билан иш олиб боришда бош омил бўляпти. Қоровулбозор туманидаги 7 та маҳалла фуқаролар йиғинида сайлов асосида мазкур лавозимга кўп йиллик меҳнат тажрибасига эга фаол фахрийлар сайлангани бу борадаги ишлар самарадорлигида муҳим аҳамият касб этаётир. Уларнинг саъй-ҳаракати билан кексалар ижтимоий ҳимояси йўлида амалга оширилган ишлар эътиборга лойиқ. Масалан, жорий йилнинг шу даврига қадар "Нуроний" жамғармаси ҳамда "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ҳисобидан кекса авлод вакилларига 12 миллион 313 минг сўмлик озиқ-овқат ҳамда 10 миллион 60 минг сўмлик ки¬йим-кечак берилди. Жам¬ғарма ташаббуси билан 50 нафарга яқин отахону онахонлар Самарқанд шаҳрига 2 кунлик саё¬ҳатга боришди. Қадимий шаҳарнинг тарихий ёдгорликлари билан танишиб, Имом ал-Бухорий қадамжосини зиёрат қилдилар.

Туман тиббиёт бирлашмаси тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўлими томонидан жорий йилнинг тўққиз ойи мобайнида 17 нафар қарияга "Ситораи Мохи-Хосса", "Товоқсой", "Олтиариқ", "Марварид", "Маржонсуви" сиҳатгоҳларига йўлланмалар берилди. Имконияти чекланган олти нафар фуқаро ногиронлик аравачаси, эшитиш мосламаси ва қўлтиқтаёқ билан таъминланди. Бу мақсадлар учун 3 миллион 667 минг сўм сарф¬ланди. Ўзгалар парваришига муҳтож 21 нафар якка-ёл¬ғизларга 3 нафар кўнгилли биркитилиб, улар ҳолидан дои¬мий хабар олиб турибдилар. Пенсионер ва ногиронлар учун 189 та рецепт асосида қарийб 8 миллион сўмлик дори-дармон бепул тарқатилди. Туман марказий поликлиникаси томонидан эса 59 нафар пенсионер ва ногиронга вилоят шифохоналарида бепул даволанишлари учун ордерлар берилган. 3 нафар якка-ёл¬ғизга 15 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда гигиена товарлари ойма-ой етказилиб, бу мақсадлар йўлида 2 миллион 248 минг сўм сарф¬ланди.

Айтиш жоизки, бу борадаги ишларда Бухоро нефтни қайта ишлаш унитар корхонаси маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси томонидан ҳам эътиборга сазовор ишлар амалга оширилмоқда. Бу корхонада жорий йил бошидан кексаларни ижтимоий ҳимоялаш тадбирларига 224 миллион 416 минг сўм маблағ сарф¬ланган. 35 нафар пенсионерга турли санаторийларга бепул йўлланмалар берилиб, бунга 35 миллион 384 минг сўм харажат қилинган. 26 нафар пенсионерга 14 миллион 907 минг сўмлик дори-дармон олиб берилган. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Мақсадимиз рақамларни санаб ўтиш эмас, балки нуронийларимиз давлатимиз ғамхўрлиги остида эканлигини далиллар билан кўрсатиб ўтишдир.

Туман марказида "Нуронийлар маскани" мажмуасини очиш ва уларда ўқув заллари, ҳордиқ хоналари, даволаш физкультураси, шунингдек, овқатланиш хоналари ҳамда тиббий кабинетлар ташкил этиш борасида амалий ҳаракатлар давом этмоқда. Яқин кунларда маскан нуронийлар ихтиёрига топширилади.

Н. МАҲМУДОВ, Ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш Қоровулбозор туман кенгаши раисининг кекса ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.