Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 88 дан: 01.11.2017

Ҳарбий қисмда "Китоб ярмаркаси"

Суратда: тадбирдан лавҳа. Санжар АЛАЕВ олган сурат.

Маънан ва ақлан етуклик йўлида китоб мутолааси барча учун ғоят муҳим эканлиги маълум. Бухоро шаҳридаги ҳарбий қисмлардан бирида ўтказилган "Китоб ярмаркаси" давомида айни шу нарсага амин бўлдик. Мазкур ярмарка "Бухоро китоб олами" масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликда уюштирилди. Унда сўнгги йилларда юртимизда чоп қилинган китоблар намойиш этилди. Ҳарбий хизматчилар улар тўғрисидаги маълумотлар билан яқиндан танишишди. Шунинг¬дек, китоблар ичидан ўзларига маъқул тушганларини харид қилишди.

Эътиборлиси, замонавий андозалар асосида нашр этилган, ўзига хос дизайни билан билан ажралиб турадиган 800 дан зиёд китоб орасида илмий ва бадиий адабиётларни, луғат ҳамда ¬энциклопедияларни кўриш мумкин. Ранго-ранг тўпламлар қаторида мум¬тоз ва замонавий сўз санъатимиз намуналаридан тортиб дунё адабиёти дурдоналаригача ўрин олган.

Ярмаркада иштирок этиш орқали ҳарбий хизматчилар ҳо¬зирги адабий жараён тўғ¬рисидаги билим ҳамда тасаввурларини бойитишди. Бу борадаги янгиликлардан хабардор бўлишди. Бундан ташқари, уларга яқиндагина фаолиятини бошлаган "Бухоро китоб олами"нинг адабиётлар фонди ҳақида мазкур масъулияти чекланган жамият ходимлари томонидан кўпгина маълумотлар берилди.

— Президентимизнинг жорий йил 13 сентябрда қабул қилинган "Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тар¬қатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик ма¬даниятини ошириш ҳамда тарғиб ¬қи¬лиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида"ги қарори нафақат маънавий-маърифий ишларимизда, балки кундалик ҳаётда ҳам биз учун дастуриламал бўляпти, — дейди майор Нематулла Жуманов. — Негаки она юрт ҳимоячиси учун жисмонан чиниққан бўлишдан ташқари зукколик, ҳар соҳадан хабардорлик, қолаверса, маънавий баркамоллик ҳам ниҳоятда зарур фазилатлардир. Бунда эса энг асосий омил китоб мутолааси саналади. Ўйлайманки, ушбу "Китоб ярмаркаси" шу жиҳатдан муҳим аҳамият касб этиб, йигитларимизнинг маънавий эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилди.

Рустам ИБРАГИМОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.