Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 88 дан: 01.11.2017

*Секторлар фаолияти

Ҳудудларни ривожлантириш дастуриламали

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 8 августдаги "Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори жойларда ишларни тўғри ва намунали ташкил этишда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Мазкур қарорда ижро этувчи ва вакиллик ҳокимияти марказий органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳудудларда ечимини кутаётган ¬муаммоларни ҳал этишдବ¬ ўзаро ҳамкорликда, уйғун фаолият юритишлари, ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, қонун ҳужжатлари ижросини сўзсиз таъминлаш борасидаги вазифалари белгилаб берилди. Жойларда ишни ташкил этишнинг мутлақо янги тизими жорий этилди.Секторларга бўлинган ҳудудларга бошчилик қиладиган вилоятлар, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати ҳудудий ор-ганлари раҳбарларининг ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг энг муҳим муаммоларини ҳал этиш борасидаги ¬жавобгарлиги ҳамда ваколатлари, муаммоларни ҳал этишнинг беш йўналишдаги вазифалари белгилаб қўйилди.

Қарор талабларининг ижросини таъминлаш мақсадида 2017 йил августда вилоят ҳокимининг 503-сонли қарори қабул қилинди. Мазкур қарордан келиб чиққан ҳолда Когон туман ҳокимининг қарори билан 4 сектор ҳудуди бўйича "Йўл харитаси" ишлаб чиқилди ва 25 кишидан иборат ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланди, аҳоли билан очиқ мулоқотлар, ижтимоий соҳа объектларида олиб бориладиган ўрганишлар жадвали тасдиқланди, депутатлар ҳудудларга бириктириб чиқилди. Шунингдек, сектор раҳбарлари маълумотларини мувофиқлаштирувчи мониторинг гуруҳи таркиби тасдиқланди. Туман прокурорига "Беклар", "Нурафшон", "Истиқбол", "Туткунда", "Ўртачўл" МФЙлари бириктирилди.

Биз мазкур сектор раҳбари — туман прокурори Равшан Зайниевни суҳбатга тортиш асносида секторда қилинаётган ишлар хусусида маълумот олдик.

—Ҳудудда 5 та маҳалла фуқаролар йиғини ва 3251 та хонадон бор, —дейди биз билан суҳбатда сектор раҳбари.—Уларда 4 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Сектор аъзолари ҳар бир хонадонда бўлиб, аҳолининг яшаш шароитлари, уларни ташвишга солаётган муаммолар билан қизиқмоқдалар.Муаммоларнинг аксарият қисми жойида бартараф этилиб, эҳтиёжманд-ларга амалий ёрдам бермоқдалар. Баъзи муаммолар бўйича чора-тадбирлар белгиланиб, "Йўл харитаси"га киритиляпти. Шу кунгача сектор аъзолари томонидан жами 700 дан ортиқ хонадон муаммоси ўрганилди. Ушбу хонадонларнинг 21 таси газ босими пастлиги ва ичимлик суви танқислигини билдирган. Туман прокуратурасининг қонуний аралашуви билан табиий газдан асоссиз қарздорлик ҳисобланган 20га яқин¬ хонадоннинг нотўғри ¬қарздорликлари бартараф қилинди. Шу билан бир қаторда "Ғарбгазтаъминот" УКнинг Когон филиали туман аҳолисининг табиий газдан бўлган қарздорлик миқдорига ўзлари ҳосил қилишган 87.720.104 сўмлик сунъий қарздорликни қўшиб ёзиб, юқори турувчи ташкилотлар, тегишли давлат ва ҳокимият идораларига сохталаштирилган ҳисоботлар ҳамда бошқа расмий ҳужжатларни тақдим этиш орқали давлат ва фуқароларнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказишгани аниқланди. Корхона мутасаддиларига нисбатан ЖКнинг тегишли банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Кам таъминланган, ногирон ва ёлғиз фуқароларга ёрдам қўлини чўзиш инсоний бурчимиз, қолаверса, давр талабидир. Шу боисдан ҳам аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш масаласига жиддий эътибор қаратилмоқда. Бизга бириктирилган ҳудудда 160 нафар ногирон, 75 та кам таъминланган оила, 26 та нотинч оила, 13 та уй-жойи таъмирлашга муҳтож оила мавжудлиги аниқланди. Уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, соғлиғини муҳофаза қилишга қаратилган қатор тадбирлар ўтказилди. "Истиқбол" МФЙда кам таъминланган оилалар рўйхатида турувчи Д.Исматовага август ойида боласи 2 ёшга тўлгунга қадар тўланадиган нафақа тайинланди, "Ўртачўл" МФЙда яшовчи У.Амоновага эса ногиронлик аравачаси етказиб берилди.

"Йўл харитаси"да бизнинг секторга бириктирилган ¬ҳу¬дудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 111422 миллион сўмлик 53 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Айни чоғда мазкур лойиҳалардан 34281 миллион сўмлик 37 та лойиҳа рўёбга чиқарилди.

Жумладан, "Кумушкенттекс" МЧЖ ўз маблағи ҳисобидан 200 миллион сўм ҳамда 500 миллион сўмлик банк кредити асносида тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича фаолиятини бошлади. "Бухоро ипак йўли Гранд туризм", "Фирдавс Исломи Сабзавот" МЧЖлари, "Фермер ТЗБ" хусусий корхонасининг фаолияти йўлга қўйилганлиги ҳам истиқболли лойиҳалар самарасидир.

Шаҳло БАҚОЕВА, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.