Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 87 дан: 28.10.2017

Халқ манфаатларини таъминлаш — олий қадрият

Инсон ҳаётининг қу¬вончли кунларида унга ҳамроҳлик қилувчилар кўплаб топилади. Бироқ муаммолар ва ташвишлар исканжасида ёлғиз қолади. Бундай кунда суя¬надиганинг бармоқ билан санарли, баъзида дардингни эшитадиган елкадошни ҳам тополмайсан.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган Халқ қабулхоналари одамларнинг орзу-умидлари, эзгу ниятларини амалга оширишда, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топишда ва пайсалга солинаётган ишларни ҳал қилишда чинакам суянч қўрғони вазифасини бажармоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида "ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Жондор туман Халқ қабулхонасида муайян чора-тадбирлар асосида ишлар йўлга қўйилган. Маскан доимо одамлар билан гавжум. Бу ерга келувчилар учун анча қулайликлар яратилган. Тегишли хоналарда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланилмоқда. Давлат органларининг фуқаролар билан росмана мулоқоти йўлга қў¬йилган.

— Халқ билан мулоқот ҳар бир раҳбар ва масъул шахсда ўзгалар тақдирига дахлдорлик, бажараётган вазифасининг натижадорлиги учун жавобгарлик ҳиссини шакллантиради,—дейди туман Халқ қабулхонаси мудири Амрулло Жўраев. — Бугунги кунга қадар Халқ қабулхонасига жисмоний ва юридик шахслардан 1557 та мурожаат келиб тушди. Мурожаатларнинг 1407 таси ариза, 120 таси шикоят ҳамда 30 таси таклифлардан иборат. Қилинган мурожаатларнинг аксарияти табиий газдан асоссиз қарздорлик ҳи¬собланиши, оилага моддий ёрдам бериш, иш билан таъминлаш, электр, сув ва иссиқлик таъминоти тўғрисидаги масалалардир. Бундан ташқари, прокуратура, ички ишлар, тадбиркорлик, соғ¬лиқни сақлаш, солиқ, таълим, санъат ва маданият соҳалари фаолиятига доир, шунингдек, бозорлардаги нарх-наво, пенсия ва нафақалар, банк ва молия ма¬са¬лалари хусусидаги му¬рожаатлар қабул қи¬линган. Мазкур муро¬жаатларнинг 350 таси қаноатлантирилди, 15 таси асоссизлиги туфайли рад қилинди, 1139 таси ҳуқуқий маслаҳат ва маълумот бериш ор¬қали ҳал қилинган, 53 таси юзасидан маълумотлар йиғилиб кўриб чиқилмоқда. Келгусида муаммоларни жойида ҳал қилиш мақсадида тумандаги мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда сайёр қабулларни кўпайтиришни режалаштирдик.

Юқоридаги рақамлардан кўриниб турибдики, ҳуқуқий маслаҳат ва маълумот бериш орқали ҳал қилинган масалалар сони кўпроқ. Бу эса аҳо¬ли ўртасида ҳуқуқий саводхонликнинг етарли эмаслигидан далолат ¬беради. Ҳал қилиниши мумкин бўлган кичик тушунмовчиликларнинг муаммога айланмаслиги учун, қайсидир мутасадди раҳбар айбдор бўлиб қолишининг олдини олиш мақсадида маҳаллаларда тегишли соҳа ходимлари билан учрашув ва давра суҳбатлари олиб борилса, айни муддао бўларди. Ўз ҳуқуқи ва мажбуриятларини яхши билган киши қайсидир ҳу¬қуқшунос ёки мутахассиснинг ёрдамига муҳтож бўлмайди. Бу билан жамиятда мансаб вазифасини суиистеъмол қилаётган раҳбарлар, ўз ишига совуққонлик билан қараб лоқайдлик қилаётган, миллий ахлоқ-одоб принципларини бузиб, шахсий манфаатларини ҳамма нарсадан устун қўяётган инсонлар йўқ дейишдан йироқмиз. Президентимиз "Халқ қабулхоналари халқ манфаатларини таъминлайдиган, ишончини қозонадиган даргоҳ — адолат маскани бўлсин", деганида айнан фу¬қароларнинг барча ҳу¬қуқларини ҳимоя қиладиган даргоҳни назарда тутган эди.

— Олти ойдирки уйим¬да на газ, на электр токи бор эди,—дейди Паҳлавон маҳалласида яшовчи 80 ёшли фуқаро Гулистон Ҳамдамова.—Турли баҳоналар билан бир неча бор тармоқдан узилган газ ва электр токини улаб беришларини сўраб, мутасадди ташкилотларга мурожаат қилдим, ёшимни ҳам ҳурмат қи¬лишмади. Менинг ёшимда ўтин ёқиб таом тайёрлаш, тунларни шам ёқиб ўтказиш оғир. Шукр¬ки, Халқ қабулхонасига қилган мурожаатим эътиборсиз қолмади. Уларнинг ёрдами билан уйимга газ ва электр токини улаб беришди.

Саломатлиги панд бериб, анчадан буён ётиб қолган М. Турсунов вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида даволаниб келганлиги, М. Жўраева ўғли — 1-гуруҳ ногирони Р. Ўриновга ногиронлик аравачасини олиб берганлиги учун туман Халқ қабулхонаси фаолиятидан мамнун.

— Бир неча бор бандликка кўмаклашиш марказининг туман бўлимига мутахассислигим бўйича иш сўраб ¬мурожаат қилганман, — дейди Зарафшон маҳалласида яшовчи Феруз Каримов.— Аммо ишга жойлаша олмадим. Сўн㬬ра тумандаги Халқ қабулхонасига транспорт коллежини тугатганлигимни, аммо ўз соҳамда иш топа олмаётганлигимни билдирдим. Аризам қаноатлантирилди. Тез фурсатда мени туман ҳокимлигига ҳайдовчи вазифасига ишга жойлаштиришди. Эндиликда мен нафақат оилам, балки жамият учун фойдаси тегадиган инсонлар сафига қўшилганимдан бахтиёрман.

Бугун Халқ қабулхоналари фаолияти аралашуви орқали муаммоларига ечим топаётган ¬юртдошларимиз сафи кун¬дан-кунга кенгаймоқда. Бу эса, аҳолининг долзарб муаммоларини ҳал қилишнинг самарали механизми сифатида жамиятда ижтимоий адолатни янада қарор топтиришга хизмат қилмоқда. Асосийси, оддий одамларда улуғвор ишларга дахлдорлик ҳиссини оширмоқда.

Наргиза ҚУВОНЧЕВА, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.