Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 87 дан: 28.10.2017

Осойишталик посбонлари байрами

Бухоро шаҳридаги "Паризод" маросимлар саройида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Кечада вилоят ички ишлар бошқармаси, шаҳар ва туман бўлимлари ходимлари, соҳа фахрийлари, давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда вилоят ҳокими Ў. Барноев сўзга чиқиб, соҳа вакилларини мазкур сана билан қутлади.

Таъкидландики, ички ишлар идоралари ходимларининг аҳоли ҳамда ўзини ўзи бошқариш идоралари билан ҳамкорлиги янада мустаҳкамланмоқда. Маҳалла фаоллари, профилактика инспекторлари, маҳалла посбонлари бир бинода ўзаро ҳамжиҳатликда фаолият олиб бораётгани жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ижобий самара бермоқда. Бунда Президентимиз Ш. Мирзиёевнинг 2017 йил 10 апрелдаги "Ички ¬ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфа¬атларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони муҳим ўрин тутаяпти. Ушбу ҳужжат соҳа фаолиятини янада такомиллаштиришга хизмат қилмоқда.

Ички ишлар идораларининг моддий-техник базаси тубдан мустаҳкамланди. Соҳа ходимлари жаҳон андозаларига мос алоқа, техника ва замонавий ахборот-коммуникация воситалари билан таъминланди.

Ички ишлар идоралари шахсий таркибининг нафақат касб маҳорати, балки маънавий-маърифий, сиёсий-ижтимоий ва ҳуқуқий билимини ошириш, ¬ходимларни ижтимоий ҳимоялаш, уларнинг хизматларини рағбатлантириш борасида олиб борилаётган ишлар соҳадаги ютуқларни кўпайтирмоқда. Эл-юртимиз осойишталигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшган кўплаб ички ишлар идоралари ходимлари давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлмоқда.

Маросимда Юртбошимизнинг 2017 йил 23 октябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан вилоятимиз вакилларига мукофотлар топширилди.

—Бугунги байрам, ҳамкасбларимизнинг юксак давлат мукофотлари билан тақдирлангани давлатимизнинг соҳамизга бўл¬ган катта эътибори ва ишончи ифодасидир,—деди Қоровулбозор тумани ички ишлар бўлими профилактика бўйича катта инспектори, "Содиқ хизматлари учун" медали соҳиби Мустафо Ҳамроев.—Ана шу ишончни оқлаш, халқимиз тинчлиги, мамлакатимиз осойишталиги йўлида меҳнат қилиш ички ишлар ходимларининг муқаддас бурчидир. Ички ишлар органлари фаолиятига оид янги қонун асосида фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ишларимизни янада такомиллаштирамиз. Биз бу йўлда доимо фидо¬йилик билан хизмат қиламиз.

Шунингдек, тадбирда вилоят ҳокимининг қарорига мувофиқ бир гуруҳ ички ишлар идоралари ходимлари халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Санъаткорлар ижросидаги концерт дастури тадбирга байрамона руҳ бағишлади.

Раҳматжон ФАЙЗИЕВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.