Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 87 дан: 28.10.2017

*Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳаётидан

Етакчилар учун ўқув

Суратларда: тадбирдан лавҳалар.

Тошкент халқаро Вест¬минстер университетида республика Халқ таълими ва¬зирлиги ва Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши ташаббуси билан ҳудудлардаги на¬му¬навий мактаблар ёшлар етакчилари учун ўқув се¬минар-тренинглари ташкил этилди. Ушбу семинарларда вилоятимиз вакиллари — Бухоро шаҳридаги 22-умумтаълим мактаби етакчиси Гулрух Қурбонова, 35-мактаб етакчиси Нигора Ҳамдамовалар иштирок этишди. Ўқув семинарларда тренерлик ва аудитория билан ишлаш, самарали мулоқот, лойиҳаларни тузиш ва бошқариш, лидерлик ва жамоа билан ишлаш, ўқувчилар муаммо¬ларини ўрганиш юзасидан ижтимоий сўровлар ўтказиш усуллари, намунавий мак¬табларда жамоат кенгаши ва улар билан ишлаш сингари муҳим мавзулар бўйича маърузалар тингланди.

Семинардан кўзланган мақсад ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, юрт истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир ташаббускор ва шижоатли авлодни вояга етказишдан иборат.

Тадбир доирасида қатнашчи гуруҳлар орасида ло¬йиҳа яратиш бўйича танлов ташкил қи¬линди. Ушбу танловда вилоятимиз вакиллари "Китоб ақл қалъасидир" деб номланган лойиҳаси билан 2-ўринни эгалладилар. Мазкур лойиҳа ўқувчиларнинг китобхонлик маданиятини шакллантириш, бўш вақтини мазмунли ўтказиш, жамоа бўлиб ишлашга жалб этишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

—Лойиҳамизда келтирилганидек, синф ўқувчилари мактаб технология ўқитувчиси кўмагида мактаб ҳовлисида "Кўча китоб жавони" ясаши лозим. Бу жавонлар синф ўқувчилари томонидан энг фойдали ва қизиқарли ки¬тоблар билан тўлдирилади. Энг намунали деб топилган китоб жавони мактаб ҳовлисида ўрнатилади ва ундаги китоблардан барча ўқувчилар фойдаланишлари мумкин. Қолганлари ҳудуддаги мактабларга эсдалик сифатида тақдим этилади

Ўз мухбиримиз.

Конституция кунига бағишланди

Ўзбекистон Республикаси Конститу¬ция¬сининг 25 йиллиги муносабати билан вилоятимизда қатор маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Ана шундай тадбир вилоятнинг чекка—Олот туманида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмлардан бири ҳамкорлигида ташкил этилди.

"Конституция—бахтимиз қомуси" ¬шиори остида ўтказилган учрашувда умумтаълим ва касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари, вилоятнинг че¬гараолди ҳудудидаги "Қирлишон", "Со¬йинқоровул" маҳалла фуқаролар йиғинла¬рида истиқомат қилувчи уюшмаган ёшлар қатнашди.

Тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими Ш. Саломов ва бошқалар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг тарихий аҳамияти ҳақида тўхталиб, унинг мамлакатимизда ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамияти барпо этишга ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётганини таъкидладилар.

Юртимизда эртамиз эгалари бўлган ёшларнинг маънан ва жисмонан баркамол ўсишлари, жамиятда муносиб ўрин топишларига тобора катта эътибор қаратилаётир. Улар конституцион ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда ижтимоий ҳаётда ўз имконият ва иқтидорларини намоён қилишяпти.

Конституцияда фуқароларнинг ҳу¬қуқлари билан бирга уларнинг бурчлари ҳам қатъий белгилаб берилган. Олотлик ёшлар буни чуқур ҳис этишаётгани уларда дахлдорлик туйғуси ошиб бораётганида намоён бўлмоқда. Шу ўринда навқирон авлод вакилларининг ижтимоий-иқтисодий жабҳаларда фаол иштирок этаётгани аниқ мисоллар асосида тилга олинди.

—Биз Конституциямиз ва унинг асосида қабул қилинган қонунлар мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш мақсадида турли давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликда жойларда, жумладан, таълим муассасаларида учрашувлар, давра суҳбатларини ўтказяпмиз, бошқа тарғибот лойиҳаларини амалга оширяпмиз,— дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раисининг ўринбосари Ш.Раҳмонов.—Буларнинг ҳаммаси ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавф¬сизлик хизмати Чегара қўшинлари ашула ва рақс ансамблии ҳамда вилоят санъаткорлари ижросида Ватан, ёшлик, эзгуликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади.

Ўз мухбримиз.

Баркамол авлод — юрт келажаги

2017 йилнинг 18 июль куни мамлакатимиз Президенти томонидан "Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарор имзоланди. Ушбу муҳим ҳужжат ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қи¬лиш, юрт истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган ташаббускур ва шижоатли ёш авлодни вояга етказиш каби эзгу мақсадларга йўналтирилган бўлиб, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир кенг кўламли чора-тадбирлар дастурини ўз ичига олган.

Қарорда кўзда тутилганидек, дастур ижроси юзасидан республика ишчи гуруҳи тузилиб, унинг зиммасига Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолияти самарадорлигини ошириш, ёшлар тадбиркорлигини қўл¬лаб-қувватлаш, битирувчилар бандлигини таъминлаш, шу билан бирга, уларда китобхонлик мадания¬тини юксалтириш, мафкуравий таҳдидларга қарши иммунитетни шакллантириш каби қатор вазифалар белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги фармони ва 2017 йил 18 июлдаги "Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолия¬тини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижроси юзасидан "Ўздавдонинс-пекция"да Етакчилар кенгаши таъсис йиғилиши ўтказилиб, унда кенгаш фаолиятини йўлга қўйиш ва ташкилотдаги Етакчилар кенгаши раҳбар органини сайлаш каби масалалар муҳокама қилинди.

"Ўздавдонинспекция" тизимида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти фаолиятини таш¬кил этиш мақсадида Етакчилар кенгаши аъзолигига бир қа¬тор фаол ёшлар сайланди.

Ҳозирги кунда "Ўздав¬дон¬инспекция"си тизимида 22 нафар ёш мутахассис иттифоқ аъзоси ҳисобланади. Ёшлар иттифоқи дастури доирасида яқин келажакда "Ўздавдонинспекция" ёшлари учун бир қатор режа дас¬турлари ишлаб чиқилган. Келгусида ташкилот томонидан муассасаларда ёшлар учун ўқув ва семинар-тренинглар ўтказиш, спорт ва соғломлаштириш комплекслари билан биргаликда ёш мутахассисларнинг дам олиши ва спорт билан мунтазам шуғулланиб боришини таъминлаш каби муҳим вазифалар белгиланган. Шунинг¬дек, "Бар¬камол ёшлар — юрт келажаги", "Ёшларни ёт ғоя¬лардан асраш", "Соҳавий билимларни инспекция ёш¬лари билан ўр¬тоқлашиш" каби мавзуларда очиқ мулоқот ва учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.

"Ўздавдонинспекция" тизимида амалга оширилаётган бу каби саъй-ҳаракатлар ёш мутахассисларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг инновацион ғояларини амалиётга татбиқ этишда кўмаклашиш, интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шароитлар яратиш, маънавий ва ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш сингари муҳим вазифаларга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Зариф ЗОИРОВ, "Ўздавдонинспекция" Бухоро вилоят инспек¬цияси бош инспектори.

Форум иштирокчиларининг маҳорат дарслари

Шофиркон маиший хизмат касб-ҳунар коллежида тумандаги адабиёт ва публицистика соҳасига ихлосманд ўқувчилар учун I республика ёш ижодкорлар форуми иштирокчилари томонидан маҳорат дарслари ўтказилди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ташаббуси билан ташкил қилинган лойиҳадан кўзланган асосий мақсад чекка ҳудудларда таҳсил олиш билан бир қаторда ижод билан шуғулланиб келаётган ёш иқтидор эгаларини аниқлаш ва уларни қўллаб-қувватлаган ҳолда истеъдодларини юзага чиқаришдан иборат.

"Ижодкор ёшлар — дилкаш давраларда" шиори остида ўтган мазкур тадбирда ўқувчилар қизиқишларига мос тарзда гуруҳларга бўлинган ҳолда маҳорат сабоқларида қатнашдилар. Учрашув давомида ёш қаламкашларга келажакдаги ижодий парвозларида қўл келадиган йўл-йўриқлар кўрсатилди.

Маҳорат дарслари якунида ташкил қилинган маданий тадбирда ўғил-қизлар ўзларининг ижод намуналари билан йиғилганлар кўнглини хушнуд қилдилар.

—Орзуим келажакда журналист бўлиб етишиш,—дейди тадбирда иштирок этган 4-синф ўқувчиси Зилола Бобоқулова.—Бугунги учрашувнинг айни таваллуд кунимда бўлиб ўтаётгани ҳам мен учун ўзига хос унутилмас воқеа бўлди.

Учрашув давомида ўқувчилар томонидан ижодкор ёшлар клуби фао¬лиятини кенгайтириш борасидаги турли таклиф ва мулоҳазалар ўртага ташланди. Кўтарилган таклифлар инобатга олинган ҳолда иқтидорли ёшларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Шофиркон туман кенгаши қошида ҳам ижодкор ёшлар клуби тузилди. Унга истеъдодли қаламкаш Акобир Ҳамиджонов етакчилик қиладиган бўлди.

Шунингдек, тадбир сўнгида учрашувда фаол қатнашган ўқувчи-ёшлар фахрий ёрлиқ ва эсдалик сов¬ғалари билан тақдирланди.

Эндиликда бу каби учрашувлар вилоятимизнинг ҳар бир туманида ўтказилиб, у ерларда ҳам ёш иқтидорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ижодкор ёшлар клублари фаолияти йўлга қўйилади.

Саидбек ШАМСИЕВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.