Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 87 дан: 28.10.2017

Замонавий физиканинг долзарб масалалари

Бухорода "Ночизиқли динамика кунлари" мавзуига бағишланган уч кунлик халқаро конференция бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ва Ўзбекистон Физика жамияти томонидан ташкил этилган анжуманда республикамиз ва 10 дан зиёд мамла¬катлардан кўплаб олимлар иш¬тирок этди.

— Маълумки, кейинги йилларда физика фани тобора ривожланиб, янгидан янги кашфиётлар қилинаётир,—дейди Ўз-бекистон Физика жамияти раиси, физика-математика фанлари доктори, профессор Д. Матрасулов.—Ушбу фаннинг мураккаб тизимлар физикаси ва ночизиқли динамика деб аталувчи йўналишларининг замонавий усуллари нафақат табиий фанлар, балки иқтисодий, ижтимоий фанлар, экология, эпидемиология каби қатор соҳаларга самарали татбиқ этилмоқда. Масалан, мураккаб тизимлар физикасини ўр¬ганиш назарий методлари сейсмология, табиий офат яъни ҳалокатлар назарияси, геология, социология, тиббиёт сингари соҳалардаги муаммоларни ҳал этишда қўл келаётир. Айниқса, ишлаб чиқилган янги усуллар зилзила, техноген ҳало¬катларни модуллаштиришда ижобий натижа бер¬моқда.

Анжуманда К.Макамура (Япония), А. Собирий (Эрон), Р. Адами (Италия), Ҳ. Сусанто (Индо¬незия), шунингдек, мамлакатимиз таниқли олим¬ларининг маърузалари тингланди.

Тадбирда ночизиқли динамика ва тартибсизлик (чалкашлик) назарияси, беқарор яъни ўзгарувчан статистик физика, ¬мураккаб тармоқлар ва нейродинамика, мураккаб атмосфера ҳодисалари каби долзарб муаммолар муҳокама қилиниши асносида ўзаро тажриба алмашинди, тавсия ва таклифлар ўртага ташланди.

Конференцияда мамлакатимиз бир қатор ёш олимлари ҳам иштирок этди. Анжуман уларнинг ўз тадқиқотларини физика фани турли йўналишларида мактаб яратган намояндалар олдида тақдимот этишда ўзига хос имконият вазифасини ўтади ҳамда назарий билимларини оширишга, илмий қарашларини мантиқий асослаш кўникмасини шакллантиришга хизмат қилди.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.