Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 86 дан: 25.10.2017

Эл осойишталиги йўлида

Вилоят ИИБ ҳузуридаги қўриқлаш бошқармаси ходими Алишер Жалолов Бухоро шаҳрининг Лабиҳовуз мавзеси ҳудудидаги "Капитал" минибанкида хизмат ўтайди. Эрта тонгдан эгнида ўзига ярашиқли форма, юзида ички ишлар ходимларига хос жиддият, самимият билан қўриқлаш хизмати ба¬тальонига келади. Ҳам¬касблари билан ҳол-аҳвол сўрашгач, хизмат олди йўриқномасида иштирок этади, "ростлан", "текислан" садолари остида навбатдаги кун учун хизмат топшириқларини олади. Вазифасига астойдил киришар экан, қонун ва буйруқ та¬лаблари асосида хизмат олиб бориш, қўриқланаётган объектда қонунийлик ва хавфсизликни таъминлашга бор куч ва имкониятларини сафарбар этади.

— Ички ишлар ходими — шу биргина ибора мени ҳамиша халқимиз тинчлигини таъминлаш, элу юрт хизматига камарбаста бўлиш, Ватан олдидаги ишончни оқлашга ундайди, — дейди у фахр билан. — Муқаддас, айни дамда шарафли ва масъулиятли касб эгаси эканимдан фахрланаман.

Юртимизда барча соҳалар қатори қўриқлаш тизими ҳам замон билан ҳамнафас ривожланиб бораётир. Бугунги кунда нафақат корхона ва ташкилотлар, балки хонадонларнинг ҳам ушбу хизматдан унумли фойдаланаётгани ¬хотиржамлигимиз гарови бўлмоқда. Замонавий қўриқлаш ва хавфсизлик воситаларини татбиқ этиш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада амалга оширилаётган изчил ишлар натижасида ушбу хизматнинг сифат ва самарадорлиги тубдан яхшиланиб, шахсий таркибнинг жанговар ва касб тайёргарлиги ортмоқда.

Вилоят ИИБ ҳузуридаги қўриқлаш бошқармаси ва унинг жойлардаги бўлим, бўлинмаларида 16 та техник қўриқлаш пункти фаолият кўрсатади. Улар барча зарур жиҳоз ва воситалар билан таъминланган. Сўнгги русумдаги алоқа ва автотранспорт воситалари оператив гуруҳлар хизматида.

— Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 16 сентябрда имзолаган "Ички ишлар ор¬ганлари тўғрисида"ги қо¬нунда ички ишлар органларининг вазифа ва ваколатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари мустаҳкамланди, — дейди вилоят ИИБ қўриқлаш бош¬қармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Жўрабек Ҳомидов. — Ҳозирги кунда жами 2186 та халқ хўжалик объекти қўриқланмоқда. Банк ва мини банклар, маҳкама объектлари, Бухоро шаҳридаги тўртта ва Қора¬кўл туманидаги 1 та бозорда тунги йўналиш ташкил этилган. Улар томонидан 1140 та савдо дўкони, қўриқлаш-кузатув пости ва техник қўриқлаш пунктлари томонидан 877 та объект, 625 фуқаро хонадо¬нининг ишончли қўриқланиши таъминланмоқда. Ўзбе¬кистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 январдаги 16-сонли қарори талаблари асосида, жойлардаги алоҳида батальонлар ва шаҳар-туман қўриқлаш бў¬лимлари ¬ходимлари ҳамкорлигида ушбу хизматнинг афзалликларига доир ўтказилган тушунтириш ишлари, тарғибот тадбирлари натижасида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 252 та халқ хўжа¬лиги объекти ва 248 фуқаро хонадони билан янгидан шарт¬нома тузилиб, улар қўриққа олинди. Вилоят ички ишлар бошқармасининг соҳавий хизмат ходимлари билан ҳамкорликда жорий йилда 179 та жиноятнинг фош этилишига эришилди.

Қайд этиш лозимки, вилоятда мавжуд таълим муас¬сасаларининг 377 тасига видеокузатув мосламалари ўрнатилган, 94 та таълим муассасаси ҳудудий бўлимларнинг техник қўриқлаш пунктлари назоратида муҳофаза этилмоқда. Бундан ташқари, қўриқлаш хизматида атрофлича текширилиб, зиммаларига юклатилган вазифалар бўйича тушунчалар берилиб, давомий ўқитиб бориладиган, маънавий ва жисмонан соғлом эркин ёлланган фуқаролардан иборат қоровуллик хизмати ташкил қилинган бўлиб, ушбу хизмат тури давлат корхона-ташкилотлари, бошқарув ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари маъмурий биноларининг қўриғини таъминлаш учун ташкил этилди.

Ходимларнинг билим савияси ва хизматга шайлигини ошириш мақсадида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида қўриқланаётган халқ хўжалиги ва ўта муҳим ҳамда тоифаланган объектларда 219 маротаба амалий-тактик ўқув машғулотлари ўтказилди.

Олиб борилаётган бундай саъй-ҳаракатларнинг барчаси аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, мулкини ишончли қўриқлашни ташкил этиш, юртимиз тинчлиги ва осо¬йишталигини мустаҳкамлашга хизмат қилиши, шубҳасиз.

Дилдора ИБРОҲИМОВА, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.