Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 86 дан: 25.10.2017

Профилактика инспекторлари қасамёд қилдилар

Сергей ПОЛЕТАЕВ олган суратлар.

Бухоро вилояти ички ишлар органлари тизимида 275 та таянч пункти бўлиб, унда 371 нафар ходим фаолият кўрсатмоқда. 21 октябрь куни, касб байрами арафаси улар учун унутилмас кунга айланди. Осойишталик пос¬бонлари ўз хизмат ҳудудларида барқарор ижтимоий ва маънавий муҳитни таъминлаш ва фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя этиш учун тантанали қасамёд қилдилар.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари—Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.Норбоева, республика Олий судининг раиси К.Камилов, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши бошқаруви раиси Ш.Жавлонов, Ўзбекистон Фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамоат бирлашмаси шаклидаги "Нуроний" жамғармаси бошқаруви раиси Ш.Жалилов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари О.Таджиев, турли давлат ва жамоат ташкилотлари мутасаддилари, ёшлар вакиллари, профилактика инспекторларининг оила аъзолари ушбу тантанали маросимда иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Н.Йўлдошев, вилоят ҳокими Ў.Барноев ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Бобожонов сўзга чиқдилар.

Таъкидландики, мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёев раҳнамолигида ички ишлар органларини ислоҳ қилиш, соҳа моддий-техника базасини мустаҳкамлашга катта ва доимий эътибор қаратилаётир. Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 10 апрелда қабул қилинган "Ички ишлар органлари фаолият самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонида ички ишлар органларини ижтимоий йўналтирилган тузилмага айлантириш муҳим вазифа сифатида белгилаб берилган эди.

Осойишталик посбонларининг ўз хизмат бурчларини юқори даражада адо этишларида уларга тегишли қулайликлар яратилиши ҳам диққат марказида турибди. Республика Президентининг жорий йил 20 апрелда қабул қилинган "Ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторларини хизмат уй-жойлари билан таъминлашга доир қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида"ги қарор ҳам бу борада муҳим аҳамият касб этди.

Ушбу ҳужжат ижросини таъминлаш доирасида вилоятдаги барча туман ва шаҳарларда ИИБ таянч пунктлари ходимлари учун хизмат уйлари қурилмоқда. Ҳозирга қадар 120 нафар профилактика инспектори ана шундай қулайликдан баҳраманд бўлди.

Қасамёд маросимидан сўнг профилактика инспекторларига имтиёзли кредит асосида харид қилинган енгил автомобиль машиналарининг калитлари ҳам топширилди.

—Бугун эрталаб Когон туманидаги Баҳоуддин Нақшбанд номли маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яъни ўзим хизмат кўрсатаётган қишлоқда қурилган хизмат уйларидан бирининг калити менга ҳам топширилди,—дейди туман ИИБ ички ишлар органлари 69-таянч пункти профилактика инспектори, катта лейтенант Вафо Чорақулов.—Бу жуда ажойиб воқеа бўлди. Илгари Қоракўл туманидан, 100 километр узоқликдан қатнаб ишлардим. Энди эса оилам билан барча қулайликларга эга уйда яшайман. Ўз хизмат вазифамни бажаришим, маҳалла ҳаётини янада яхшироқ билишим, ҳуқуқбузарликлар ҳамда жиноятчиликнинг олдини олишда жамоатчилик билан яқин ва ҳамжиҳат бўлишим учун ҳавас қиладиган шароит яратилди.

Ҳа, эл осойишталиги йўлида меҳнат қилаётган профилактика инспекторларининг қувончи чексиз. Айни пайтда уларнинг ота-оналари, оила аъзоларида ҳам ана шундай кайфият.

—Мен узоқ йиллар ички ишлар органларида фаолият кўрсатганман,—дейди соҳа фахрийси, Ғиждувон туманилик Бекмурод Муқимов.—Бахтлиманки, икки ўғлим менинг касбимни танлаган. Уларнинг қа¬самёд қилиш маросимига келдим. Катта ўғлим Меҳриддин Когон шаҳрида, кичиги Баҳриддин Ғиждувон туманида профилактика инспектори бўлиб ишлаяпти. Уларга қараб ҳавасим келади. Икковига ҳам хизмат уйи, кредит асосида енгил автомашина беришди. Биз ишлаган даврда бунақа шароит ва ғамхўрликни орзу қилиш у ёқда турсин, ҳатто хаёлимизга ҳам келтира олмасдик. Бугун бир нарсани—вақти келиб, набираларим сулоламизни давом эттиришини орзу қиламан.

Эл осойишталигини таъминлаш соҳа ходимлари зиммасига иш самарадорлигини ошириш масъулиятини юклайди. Бунда мамлакатимизда ҳафтанинг ҳар пайшанба куни Профилактика куни деб белгилангани муҳим аҳамиятга эга. Олиб борилаётган тегишли чора-тадбирлар, жамоатчилик билан ҳамкорлик яхши натижа бермоқда. Жорий йил ўтган тўққиз ойида 2016 йилнинг шу давридагига нисбатан вилоят ҳудудида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг бир қатор оғир турлари сезиларли даражада камайди. 90 маҳалла фуқаролар йиғинида битта ҳам жиноят содир этилмади. Про¬филактика инспекторларига яратилган қулайликлар уларга ўз хизмат вазифаларини сифатли бажаришларида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.