Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 86 дан: 25.10.2017

Долзарб мавзуда анжуман

Асл исломий қадриятлар, имон-эътиқодни дин ниқобидаги ғаразли, сохта қарашлардан фарқлаш, буни айниқса, ёш авлод тушунтириш бугуннинг энг долзарб вазифаларидан саналади. Бухоро шаҳридаги Н-ҳарбий қисмда ўтказилган маънавий-маърифий тадбир айни шу масалаларга бағишланди. "Соф исломий тушунчалар: аслият ва талқинлар. Диний экстремистик ташкилотларнинг даъволарига раддиялар" мавзусида ўтказилган ушбу анжуманда ҳарбий хизматчилар, дин тарихи бўйича мутахассислар, ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Бухоро шаҳридаги Сайфиддин Бохарзий жоме масжидининг имом-хатиби Равшан Камолов ўз чиқишида ҳақиқий эътиқод нималиги, соф исломда қандай эзгу тамойиллар илгари сурилгани, уларнинг навқирон авлод таълим-тарбиясидаги ўрни сингари масалаларга тўпланганлар диққатини қаратди. Бундан ташқари, у фарзандларимизни ҳар хил ёт ғоялардан, ақидапарастликнинг турли кўринишла¬ридан асрашда ёшларни ота-боболаримизнинг бой маънавий меросидан баҳраманд этиш муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

Анжуманда, шунингдек, турли жангари гуруҳларга, динни ниқоб қилган бузғунчи оқимларга қўшилиб кетиш, ўз юрти, ватандошларига хиёнат қилишнинг аянчли оқибатлари акс этган видеофильм ҳам намойиш этилди.

— Жаҳонда рўй бераётган воқеалардан доимо хабардор бўлиш, шунингдек, тинчлик, осойишталик кушандаси бўлган ғаламис кучларнинг асл муддаоларини билиш, шу асосда она диёримизнинг дахлсизлигини сақлаш биз, юрт посбонларининг биринчи галдаги вазифаларимиздандир, — дейди майор Ғулом Ишманов. — Қисмимизда ўтказиладиган маънавий-маърифий тайёргарлик машғулотларида айни шу масалаларга урғу берилмоқда. Бугунги тадбир ҳам ушбу жиҳати билан муҳим аҳамият касб этди.

Нуроний ижодкорга эҳтиром

Устоз ижодкорларни эъзозлаш, уларнинг маънавий-маърифий ҳаётимиздаги хизматларини муносиб баҳолаш яхши анъанага айланган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли шоир, тажрибали журналист Ғулом Шомуродовнинг 80 ёшга тўлганлиги муносабати билан жойларда ўтказилган адабий учрашувларда ҳам шу жиҳат яққол кўриняпти. Айни шундай тадбирлардан бири Жондор туманидаги 14-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар ва Журналистлари ижодий уюшмалари ҳудудий бўлимлари, Матбуот ва ахборот бош¬қармаси ҳамда бошқа ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур кечада ижодкорлар, маънавият тарғиботчилари, жамоатчилик вакиллари, педагоглар, ўқувчилар, шунингдек, ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда Шодмон Сулаймон, Сулаймон Шодиев, Юсуф Толибов, Олим Эшонов сингари шоир ҳамда олимлар сўзга чиқиб, кекса адиб ўзининг узоқ йиллик самарали фаолияти билан адабиёт мухлисларининг эътиборига тушганини, ёшу қари китобхонларнинг маънавий эҳтиёжларини қондиришга салмоқли ҳисса қўшаётганини таъкидлашди. Бунинг исботини сер¬қирра ижодкорнинг турли йилларда чоп этилган "Шабнам жилваси", "Чақмоқ", "Наволарим", "Кўклам қў¬шиғи", "Ватан васфи", "Қалбим қатраси", "Ватаним — кенг жаҳоним" каби йигирмага яқин тўплами бугун сўз санъати ихлосмандлари қўлидан тушмай ўқилаётганида, кўплаб қаламкашларнинг уни ўзларига устоз билишларида ҳам кўриш мумкин.

Кеча давомида лирик ва эпик жанрларда қалам тебратаётган, қатор достону балладалар муаллифи, Бухоро адабий муҳитининг забардаст вакили саналган бу инсоннинг қатор фазилат¬лари тўғрисида ҳам илиқ фикрлар билдирилди.

—Устоз ижодкор ярим асрга тенг вақт мобайнида ҳам шеърият, ҳам журна¬лист¬ликнинг этагидан тутиб, вилоятимизда шу икки йирик жабҳа ривожига ўзининг муносиб улушини қўшган саноқли кишилардандир,—дейди ёзувчи Мирзо Аҳад.— Унинг радио ҳамда те¬лежурналистика борасидаги фаолиятининг ўзиёқ алоҳида эътирофга лойиқ. Шунингдек, ҳаёт ҳақиқатлари акс этган, инсоний бурч, одамийлик, меҳр-муҳаббат каби мавзулар қаламга олинган юқори савиядаги бадиий асарлари ҳам бу инсоннинг салоҳиятидан далолат беради.

Ана шундай маърифий кечалар бошқа туманлар ва вилоят марказида ўтказилиб, нуроний ижодкорга эҳтиром кўрсатилди.

Рустам ИБРАГИМОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.