Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 86 дан: 25.10.2017

*Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 25 йиллиги олдидан

Орзуларни ифодалаган Қомус

Конституция меҳнаткаш халқимизнинг асрлар оша қалбида сақланиб келган орзулари ифодасидир. Бугун вилоятимизнинг қайси бир ташкилоти, муассасаси ёки таълим масканларига борманг, барчасида Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллик тантаналарига тайёргарлик кўрилаётганига гувоҳ бўласиз. Кимлардир бу муҳим санага атаб панно ва баннерлар чиқарса, қайсидир корхоналарда ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида соҳа мутухассислари билан учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилмоқда. Таълим муассасаларида эса ҳуқуқ фани ойликлари доирасида викторина ва беллашувлар, "Сиз қонунни биласизми?" кўрик-танловлари бўлиб ўтмоқда. Чорак асрлик тарихга эга ғомусимизнинг жамиятда тутган ўрни, аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлашдаги роли тўғрисида турли соҳа вакиллари билан суҳбатлашдик.

—Юртимизда яшаётган фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари ифодаланган Қомусимизда Ўзбекистонда яшаётган барча миллат ва элат вакилларининг тили, урф-одатлари, миллий анъаналарини ҳурмат қилиш кафолатланган,—дейди фуқаролик ишлари бўйича Пешкў туманлараро суди судьяси Мир¬азиз Раджабов.—Асосий Қонунда адолат, эътиқод, олижаноблик, фидойилик, инсонга ғамхўрлик, мардлик каби улуғ хислатлар акс эттирилган. Мамлакатимизда яшовчи барча фуқароларнинг фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаш, инсонпарвар ҳуқуқий давлат барпо этиш каби ғоялар ўз ифодасини топган.

2017 йилнинг Инсон манфаатлари ва халқ билан мулоқот йили деб эълон қилиниши ҳам юртимизда инсон манфаатларига хизмат қилиш олий қадрият даражасига кўтарилганидан далолат беради. Бухоро шахридаги Маҳмуд Торобий маҳалла фуқаролар йиғини раиси Гуландон Айназарова бу ҳақда шундай деди:

—Давлатнинг жамиятга раҳбарлик қилиш ва бошқариш соҳасидаги ролини унинг фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш зарурати белгилайди. Ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш эса, турли хил асослар орқали амалга оширилади. Улар орасида асосий ўринни ҳеч шубҳасиз, Конституция эгаллайди. У ҳар бир давлатнинг асосий ҳуқуқий ҳужжати ҳисобланади. Конституциявий меъёрлар нафақат давлат тузуми, давлат ҳокимияти ва бошқарувини ташкил этиш принципларини, балки ижтимоий ҳаёт меъёрларини ҳам белгилаб беради. Биз, маҳалла фуқаролар йиғини раислари аҳоли турмуш даражасини яхшилашга, маҳаллада осойишталик ва фаровонликни таъминлашда ана шу ижтимоий ҳаёт меъёрларига таянамиз.

Таъкидлаш керакки, мустақил Ўзбекистон собиқ иттифоқ республикалари орасида биринчи бўлиб ўз Конституциясини қабул қилди. Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов Конституциямизнинг жамият ва давлат ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти ҳа¬қида фикр юритар экан, Қомусимизнинг Асосий Қонунимиз сифатида давлатни давлат қиладиган қонунларга асос бўлиши муқаррар деб, таъкидлаган эди.

—Мазкур Конституция инсон, унинг озодлиги, қадр-қиммати, саломатлиги, ўқиши, ишлаши ва бош¬қа ҳуқуқларини олий қадрият сифатида тан олувчи суверен демократик давлат барпо этишнинг ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилиб келмоқда,—дейди Мажбурий ижро бюросининг Қоровулбозор туман бўлими раҳбари Илҳом Неъматов.—Асосий конституциявий қои¬далар, принциплар юридик базани ташкил қилади. Ушбу юридик база негизида эса ҳуқуқнинг барча молиявий, фуқаролик, жиноий, меҳнат ва бошқа соҳаларининг нормалари мужассам. Ҳар қандай меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат (қонунлар, фармонлар, қарорлар ва бошқалар) Конституцияга асосланади. Бош¬қача айтганда, Конституция барча қонун ҳужжатларининг асосий манбаи ҳисобланади. Мажбурий ижро бюросидаги қарздоликни ундириш, ҳуқуқбузарликларни фош этиш, суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш, ташкилий-ҳуқуқий тадбирларни амалга оширишда Бош Қомусимиз ва у асосида яратилган қонунлар бизга дастуриламал бў¬либ хизмат қилмоқда.

Босиб ўтилган йўлга назар солар эканмиз, шуни ишонч билан айтиш мумкинки, ўтган тарихий қисқа давр мобайнида мамлакатимизда конституциявий тамойилларни ҳаётга татбиқ этиш, фуқароларнинг шахсий, сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари ҳамда эр¬кинликларини тўлиқ таъминлаш борасида улкан ишлар амалга оширилди. Айниқса, соғ¬лом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларнинг униб ўсиши, ўқиши, ўз истеъдодига қараб орзуларига етишиши учун кўмаклашиш, яъни ёшлар масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилганини алоҳида таъкидлаш лозим.

—Ўзини мустақил Ўзбекистоннинг порлоқ келажагини қурувчи бунёдкори деб ҳисоблаган ўғил-қиз борки, ота-онасининг меҳри, устозларининг таълим-тарбияси, яқинларининг ғамхўрлиги орқали илк ҳуқуқлари ва мажбуриятларини ҳис қилади, —дейди Бухоро давлат тиббиёт институти қошидаги 1-сон академик лицейининг 2-босқич ўқувчиси, Ёшлар иттифоқи фаоли Дилшода Фатуллаева.—Маълумки, давлатнинг ишончи, обрў-эътибори, кўрки унинг Конституциясидир. Ҳар бир давлат ўзининг шонли тарихига эга. У ўз тарихи ҳақидаги ҳа¬қиқатни келажак авлодларга етказиши лозим. Асосий Қонунимизда ана шу мақсад ҳам ифодаланган. Унда Хожа Аҳмад Яссавий, Амир Темур замонидаги миллий тафаккур муқаддас исломий қадриятлар билан мужассамлашган. "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги қонун ва "Ёшларга оид далат сиёсати ¬самарадорлигини ошириш ва Ўзбекис¬тон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги фармон ҳам Бош Қому¬симиз негизида яратилган. Биз, ёшлар давлатимизнинг бу каби эътибори ва ғамхўрлигига жавобан Ватанимиз олдидаги конституциявий бурч ва мажбуриятларимизни сидқидилдан бажаришимиз керак.

Қайси соҳа вакили бўлмасин, Ўзбекистон фуқароси ҳисобланган кексаю-ёш ҳуқуқ ва бурчлари Бош Қомусимизда ифодаланган. 25 йил давомида Асосий Қонунимизга киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар бу муҳим ҳужжатнинг қўлланиш доирасини кенгайтириб, сиёсий мавқеини мустаҳкамлади. Конституциямизнинг биз учун муқаддаслиги яна шундан иборатки, у ҳар қандай тараққиёт учун гаров бўлмиш тинчлик, осойишталик, тотув ҳаётнинг асосларини белгилаб берган. Зеро, Ўзбекистон Конституциясининг бутун мазмун моҳиятида ҳам инсонпарвар ҳуқуқий демократик давлат барпо қилишдек эзгу ният ўз ифодасини топган.

Наргиза ҚУВОНЧЕВА, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.