Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 85 дан: 21.10.2017

Партиялар ҳаёти: ЎзМТДП

Таълим ва туризм равнақи йўлида

Туризм — мамлакатимизни дунёга танитишда, иқтисодиёт ривожида, қўшимча иш ўринлари яратиб, аҳоли бандлигини таъминлашда, бир сўз билан айтганда, халқ фаровонлигини юксалтиришда муҳим омил саналади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 19 майдаги "2017-2019 йилларда Бухоро шаҳри ва Бухоро вилояти туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳудудда сайёҳлик индустриясини ривожлантириш билан боғлиқ жараёнда ниҳоятда катта аҳамият касб этди.

Қарор билан тасдиқланган Дастурга асосан, улкан бунёдкорлик ишларининг амалга оширилиши, янги туристик йўналишлар ташкил этишда, туризм инфратузилмаси ривожида муҳим босқич бўлади.

Мазкур жараён билан боғлиқ фаолиятда ушбу соҳани ривожлантириш вазифаларини ўз Сайловолди платформасига киритган Ўзбекис¬тон "Миллий тикланиш"демократик партияси аъзоларининг янада фаоллиги талаб этилади. ЎзМТДП вилоят кенгаши раиси С. Ҳамроев ҳамда фаоллари иштирокида Бухоро туризм касб-ҳунар коллежида ўтказилган учрашувда вилоятнинг туристик салоҳиятини жадал ривожлантириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар хусусида сўз юритилди.

— Айни дамда коллежимизда 810 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда, — дейди коллеж директори Азим Адизов. — Партия фаоллари таълим даргоҳимизда бўлиб, яратилган шарт-шароит, ўқув жараёни ва дарсликлари билан қизиқишди. Ўқувчилар билан суҳбат давомида туризмга оид қонун ҳамда қарорлар, давлат дастурларининг мазмун ва моҳияти ҳамда вилоятимизда мавжуд туризм имкониятлари ва инфратузилмаси, янги туристик йўналишлар тўғрисида маълумотлар беришди. Хорижий тилларни пухта биладиган малакали кадр¬лар тайёрлашни янада такомиллаштириш тизимини йўлга қўйиш мақсадида чет тили дарс соатларини кўпайтириш таклифини илгари суришди.

Муслима РЎЗИЕВА, ЎзМТДП вилоят кенгаши матбуот котиби.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.