Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 85 дан: 21.10.2017

Журналистларнинг долзарб вазифалари

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси мазмун-моҳиятини халққа етказиш, ¬демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни таъминлаш, аҳоли фаровонлигини ошириш, фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ҳал этиш, жамиятда қонун устуворлиги, қонунийлик ва адолат, мамлакатимизда тинчлик ва осойишталик, миллатлар¬аро тотувликни қарор топтириш масалаларини, шунингдек, давлат органлари раҳбарларининг аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотига бағишланган материалларни матбуот ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш журналистларнинг олдида турган ғоят муҳим вазифалардандир. Хўш, бу вазифалар вилоятимиз журналистлари томонидан қай тарзда амалга оширилмоқда? Матбуот, ¬радио ва телевидение материаллари таъсирчанлигини ошириш учун нима қилмоқ керак?

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлимининг шу йил 19 октябрь куни ўтказилган йиғилишида ана шу саволларга жавоб изланди. Унда мазкур уюшма вилоят бўлими раиси Бахтиёр Асадов "Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 3 августда мамлакат ижодкор зиёлилари билан бўлган учрашувида ҳамда 14 август куни вилоят ҳокими Ўктам Барноевнинг вилоятда ижод қилаётган шоир ва ёзувчилар, театр, мусиқа, тасвирий ва амалий санъат усталари, оммавий ахборот воситалари ходимлари билан ўтказган учрашувидан келиб чиқадиган вазифалар" мавзуида маъруза қилди.

Маърузачи ва музокарада сўзга чиққан "Бухоронома" газетаси бош муҳаррири ўринбосари Абдужалил Халилов, вилоят телерадиокомпанияси директори ўринбосари Олим Жўраев, "Галаосиё овози", "Қоракўл садоси", "Бухоро ёшлари" газеталарининг муҳаррирлари Бахшулла Ражабов, Олим Тангриев, Лайло Ҳайитова ва бошқалар маҳаллий матбуот ва телевидение фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Йиғилишда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг навбатдан ташқари конференциясига вилоятдан делегатлар сайланди.

Шунингдек, журналистлар даврий нашрларга обуна мавсумини ташкил этиш бўйича фикр алмашдилар.

Ўз мухбиримиз.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.