Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 84 дан: 16.10.2017

"Спорт — ҳаётим мазмуни"

дейди мамлакатнинг 1-рақамли бадминтончиси

Амрилло Бахшуллаев — Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, спорт устаси. Эътиборлиси, бухоролик бу йигит ўн йилдан ошиқ вақтдан буён шуғулланиб келаётган спорт тури воҳамизда оммавий тус олганига унча кўп бўлгани ҳам йўқ. Қолаверса, Амрилло айни пайтда мамлакатимизнинг 1-ракеткачисидир. Ҳа, бу ўринда гап теннисга анчайин ўхшаб кетадиган, шу билан бирга ўзига хос ўйин саналган бадминтон ҳақида бормоқда.

Ёш спортчининг айтишича, айнан бадминтон унинг ҳаётида кескин бурилиш ясаган. Унинг шарофати билан кўплаб мамлакатларда бўлиб, она диёримиз шарафини ҳимоя қилди. Шу спорт тури бўйича республика чемпиони сифатида олий ўқув юртига имтиёз асосида ўқишга кирди. Бундан ташқари, унинг шахсиятида бадминтон кишидан талаб этувчи тезкорлик, чаққонлик каби сифатлар мустаҳкам шаклланди.

— Бу ҳол бежиз эмас, албатта, — дейди ёш иқтидор эгасининг ҳам отаси, ҳам устози, Бухоро шаҳридаги спорт ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби катта тренери Ботир Марупов. — Бошқа шогирдларимнинг ҳам хатти-ҳаракатларида, эришаётган ¬натижаларида айнан эпчиллик, зийраклик сингари -фазилатларни кўраман. Бунга эса аввало, бадминтон, умуман, спорт сабабчи. Эътиборли жиҳати, Олимпиада ўйинлари рўйхатидан ўрин олган, ёш танламайдиган бу спорт турига охирги ўн-ўн бир йил ичида воҳамизда қизиқиш анча ошди. Айни чоғда 100 дан зиёд шогирдим борлиги ҳам шундан далолат беради.

Дарҳақиқат, вилоят марказидаги кўркам "Хумо" спорт мажмуасига борган киши катта ёшдагилар ўр¬тасида бадминтон бўйича мамлакат терма жамоаси мураббийси саналган Б.Маруповнинг қўл остида маш¬ғулотларда қатнашаётган кўплаб ўғил-қизларни ҳам учратиши тайин. Ўз нав¬батида меҳнату изланишлар ҳам беҳуда кетмаяпти. ¬Боягина тилга олганимиз — ¬Амрилло Бахшуллаевнинг яқинда Мўғилистонда ўтказилган нуфузли халқаро турнирда катталар ўртасида олтин медални қўлга киритгани, бош¬қа бир вакилимиз Абдурасул Хўжаевнинг эса ёшлар орасидаги ҳам яккалик, ҳам жуфтлик баҳсларида совринли ўринларни эгал¬лагани бунинг ёрқин далилидир. Бундан ташқари, Жиззах шаҳрида ўтган "Баркамол авлод" ўйинларида вилоят терма жамоаси ҳисобига учта олтин ¬медални айнан бадминтончиларимиз келтирга¬ниям Бухоро бадминтон мактабининг салоҳиятини кўр¬сатиб турибди. Шу мактабнинг тарбияланувчилари саналган Олимхўжа Баротов, Азизбек Бахшуллаев, Мурод Зиёдуллаев, Шаҳрангиз Нарзуллаева ва бош¬қалар Ўзбекистон чемпиони саналишади.

Рустам ИБРАГИМОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.