Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 83 дан: 14.10.2017

*Нодавлат мактабгача таълим муассасаларида

Болалар ҳам, ота-оналар ҳам хурсанд

Мактабгача таълимни бошқаришнинг замонавий механизмларини жорий этиш, ўқув-тарбия жараёнини такомиллаштириш, уларни юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш, муассасалар инфратузилмаси ва моддий-техник жиҳозланишини яхшилаш, соҳанинг давлат ва нодавлат тармоқларини янада кенг¬айтириш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш шароитларини яратиш, давлат ва хусусий сектор шериклиги шартларида мактабгача таълим муассасаларининг янги шаклларини жорий этиш мақсадида 2017 йил 9 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори, жорий йилнинг 30 сентябрида "Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони ва "Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорлари қабул қилинди.

— Мактабгача таълим соҳаси узлуксиз таълим тизимининг бирламчи бўғини ҳисобланиб, у ҳар томонлама соғлом ва баркамол бола шахсини тарбиялаш ва мактабга тайёрлашда ғоят муҳим аҳамият касб этади, — дейди вилоят халқ таълими бошқармаси мутахассиси Қурсия Шарипова. — Президентимиз томонидан қабул қилинган фармон ва қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Унда соҳанинг нодавлат секторида замонавий инновацион технологияларни ишлаб чиқиш, мактабгача таълим соҳасига инвестицияларни жалб қилиш, ижтимоий-ҳаммабоп муассасаларни ташкил этиш, уларни моддий-техник жиҳатдан мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилган. Вилоятда мавжуд 334 та давлат мактабгача таълим муассасасига 36354 нафар тарбияланувчи қамраб олинган. Бугунги кунда Бухоро шаҳрида "Растишка Алан", Бухоро туманида эса "Зулфия Сулаймон" нодавлат мактабгача таълим муассасалари ташкил этилиб, уларда 196 нафар бола тарбияланмоқда.

Нодавлат мактабгача таълим муассасалари ҳақида эшитгач, шаҳримиздаги "Рас¬тишка Алан" деб номланган шундай маскан фаолияти билан яқиндан танишишга қарор қилдик. Муассасага боласи қатнайдиган ота-оналардан бирини суҳбатга тортдик.

— Фарзандимни Бухоро шаҳридаги ушбу нодавлат мактабгача таълим муассасасига олиб борганимга ҳам 9 ойдан ошди, — дейди Парвина Сурожова. — Доимий иш билан банд бўлганлигим сабабли фарзандимни бирор тўгаракка олиб бориш, вақти-вақти билан шифокор кўригидан ўтказиш, тил ўрганиши ёки ҳаётий кўникмаларни шакл¬лантириши учун у билан шуғулланишга вақтим бўлмасди. Мени ўйлантириб юрган барча муаммоларга шу ерда ечим топдим. Қолаверса, муассасада интернет-онлайн видео-кузатувлар ўрнатилганлиги сабабли фарзандим кун давомида нима билан машғуллигини истаган вақтимда кўриш имконига эгаман.

Ушбу маскандаги соғлом экологик муҳит, барча қулайликларга эга шинам хоналар, болалар кўзини қувнатадиган юмшоқ ўйинчоқлар ва камалакранг мебель жиҳозлари, мўъжазгина болалар боғи, замонавий ошхона ва ювиниш хоналарини кўриб, "Растишка Алан"нинг бугунги кун талабига жавоб бера оладиган муассасалардан бири эканига амин бўлдик.

¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬¬— 19 йилдан буён шу тизимда фаолият юритиб келаман, ¬— дейди мазкур муассаса ¬мудираси Сабоҳат Шамсиддинова. — Жорий йилнинг январида 74 бола билан ¬фаолиятимизни бошлаган бўлсак, ҳозирги кунда 124 бола билан 7 та гуруҳда иш олиб борилмоқда. Замонавий масканимизда маҳоратли ва кўп йиллик касбий тажрибага эга мутахассис ходимлар фаолият юритмоқда. Нодавлат таълим муассасасининг афзалликлари шундаки, тарбияланувчилар 2 ёшдан бошлаб қабул қилинади. Бир ҳафтада 6 кун ишлаймиз. 3 ёшдан бошлаб тарбияланувчиларга инглиз ва корейс тиллари ўргатилади.

Таълим муассасасини кузатганимизда, бу ерда спорт гимнастикаси ва замонавий рақс тўгараклари фаолият юритаётганига гувоҳ бўлдик. Санитария ва тиббиёт меъёрлари асосида 4 маҳал овқатланиш жорий этилган. Болаларнинг бақувват ва соғлом бўлиб вояга етиши учун ҳар икки ойда бир маротаба ўн кунлик массаж олишлари учун соҳа мутахассислари жалб қилинган. Машғулотлар "Болажон" дастури ва М.Монтессори услубидан фойдаланиб ўтилади. Тарбияланувчиларни ижтимоий, шахсий, ҳиссий, нутқий, математик, жисмоний ва ижодий ривожлантириш, атроф-муҳит билан таништирув учун махсус машғулотлар ташкил этилган. Ота-оналарнинг фарзандлари қандай билим ва кўникмаларга эга эканликларига гувоҳ бўлишлари учун комплекс маш¬ғулотлар, "очиқ эшиклар куни" ташкил этиб келинмоқда.

Вилоятимиздаги бундай нодавлат мактабгача таълим муассасалари ўқув-тарбия жараёнида ўқитишнинг замонавий илғор шаклларини, инновацион янги ахборот тех¬нологияларини, таълим-тарбиянинг самарали шакл ва усулларини жорий этишга, болаларнинг қизиқиш ва интилишларини ҳисобга олган ҳолда уларга ҳар томонлама пухта билим бериш, дунёқарашини кенгайтириш, қобилиятини ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Наргиза ҚУВОНЧЕВА, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.