Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 83 дан: 14.10.2017

*Кўрик-танлов

"Навоий ворислари"

ЎзМТДП Бухоро вилоят кенгаши "Ёшлар қаноти" томонидан "Навоий ворислари" республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Тадбирни кириш сўзи билан очган партия вилоят кенгаши раиси С.Ҳамроев миллий ўзликни англаш, аж¬дод-лари¬миз яратган бетакрор илмий-ижо¬дий меросни чуқур ўрганиш, уни ¬халқимиз, айниқса, ёшлар онгига чуқур сингдириш ҳозирги глобаллашув ша¬роитида ниҳоятда долзарб аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлади. ¬Навоий асарларида, ғазалларида мил¬лий-маънавий қадриятлар, Ва¬танга, юртга садоқат ва фи¬дойилик, меҳр ва муҳаббат, мардлик туйғулари бадиий образлар воситасида шарафланган. Мана шу бебаҳо мерос ёш авлод тарбиясида, камолотида муҳим аҳа¬миятга эга.

Танловда туман ва шаҳар бос¬қичлари сараловида ғо¬либликни қўлга киритган 11-15 ёшли ўн уч нафар иштирокчи ўқувчи-ёшлар энг кўп ғазал ёд олиш, уларни бехато ва ифодали ўқиш, ғазал матнининг нас¬рий баёни (ёзма шарҳи)ни ярата олиш, ғазал матнидаги тушуниш қийин бўлган сўзларни изоҳлаб бера олиш каби шартлар асосида беллашишди.

Танлов шартлари ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан баҳоланиб борилди. Унга кўра Қоракўл туманидаги 40-умумтаълим мактаби ўқувчиси Моҳичеҳра Қиличева ва Ромитан туманидаги 35-умумтаълим мактаби ўқув¬чиси Севара Жўраевалар учинчи, Шофиркон туманидаги 4-умумтаълим мактаби ўқувчиси Зарина Маҳмудова ик¬кинчи ўринни эгалладилар. Ғиждувон туманидаги 30-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Ситора Исоқова танлов ғолибаси деб то¬пилди ва танловнинг мамлакат босқичида қатнашиш имкониятига эга бўлди.

Танлов сўнгида иштирокчилар партия вилоят кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Дилфуза ЯХЁЕВА, ЎзМТДП вилоят кенгаши етакчи мутахассиси.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.