Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 83 дан: 14.10.2017

Ишлаб чиқариш кўлами кенгаймоқда

Когон шаҳрининг Амиробод массивида фаолият юритаётган "Очилов Файз Бизнес" масъулияти чекланган жа¬мияти истиқболли корхоналардан биридир. Бу ерга 1,5 миллиард сўмлик сармоя эвазига хориждан технологик уску¬налар келтирилиб, ун ишлаб чиқариш цехи ташкил этилди. Мазкур МЧЖ нафақат Когон шаҳри, балки Самарқанд, Хоразм ва Навоий вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси аҳолисига ҳам ун етказа бошлади. Кунига 110 тоннадан зиёд юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқараётган корхонанинг қуввати кундан-кунга ортиб бораётир. Энг муҳим жиҳати шундаки, янги цехда 45 нафар ёшнинг бандлиги таъминланди.

—Шу жамоада ишлаётганимдан мамнунман,—дейди биз билан суҳбатда корхона илғор ходими Н.Султонов.—Бу ерда самарали меҳнат қилишимиз учун барча шарт-шароитлар яратилган. Ётоқхона ва дам олиш хоналари бизнинг ихтиёримизда.

Корхона раҳбари Баҳриддин Очиловнинг таъкидлашича, ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда. Янги замонавий цехларни бунёд этиш, нон ва нон маҳсулотлари, макарон ишлаб чиқарадиган мини цехлар ҳисобига ўндан ортиқ ёшлар учун иш ўрни яратиш мазкур лойиҳанинг асосий мақсадларидан биридир.

Яқинда тадбиркор ун ишлаб чиқариш жараёнида чиқитга чиққан донни қайта ишлаш орқали қишлоқ хўжалигида талаб катта бўлган чорва ем озуқасини тайёрлашни ҳам йўлга қўйди. Кейинчалик 10 миллиард сўмлик сармоя киритган ҳолда шаҳар аҳолисини арзон ва сифатли парранда гўшти ва тухум маҳсулоти билан таъминлайдиган паррандачилик корхонасини ҳам ташкил этиш, шу аснода яна 90 кишини иш билан таъминлаш мақсади ҳам кўзда тутилган.

—Когоннинг иқтисодий салоҳиятини юксалтирадиган бу каби дастур ҳамда лойиҳалар янги иш ўринлари яратиш ва юртдошларимиз турмуш фаровонлигини таъминлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир,—дейди биз билан суҳбатда Когон шаҳар ҳокимлиги иқтисодиёт ва ҳудудларни ривожлантириш бўлими бошлиғи Рустам Асадов.—Шаҳарда жорий йилда 67 миллиард 70 миллион сўмлик 38 та йирик лойиҳа ҳаётга татбиқ этилади. Шу кунгача 28 та лойиҳа айни шу мақсадда рўёбга чиқарилиб, катта ҳажм¬даги инвестициялар ўзлаштирилди. 269 та иш ўрни яратилиб, бу борадаги режа ортиғи билан уддаланди.

Шаҳло БАҚОЕВА, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.