Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 83 дан: 14.10.2017

Бўлғуси оила бекалари, келажак эгалари

Бухоро муҳандислик-технология институтида Халқаро қизлар куни муносабати билан "Қиз бола бўлғуси оила бекаси, келажагимиз эгасидир" шиори остидаги республика I қизлар фестивали ўтказилди.

Тадбир вилоят хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ¬ташаббуси билан ташкил этилди.

Тадбирни вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Ш. Наврўзова ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси З. Комилов табрик сўзи билан очиб, мамлакатимизда ҳар кун қизлар куни бўлсин, дея тилак билдиришди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги Фармонида ёшларни ҳар томонлама юксак ахлоқли этиб камолга етказиш, айниқса қизларни замонавий билим ва касб-ҳунарли қилиб тарбиялаш, улар ҳаётининг янада фаровонлашуви, муносиб шарт-шароитларда яшаши ва таълим олишида тўсиқ бўлаётган масалаларни ҳал этиш, миллий қадриятларни ардоқловчи шахслар қилиб тарбиялаш масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Мазкур фести-валдан ушбу ҳужжатда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, мам¬лакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатини, ёшларнинг ижодий салоҳиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантириш борасида амалга оши¬рилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини ёшлар, айниқса уюш¬маган қизлар ўртасида кенг тарғиб этиш, ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш сингари муҳим мақсадлар кўзланган.

—Бу сингари тадбирлар тенгдош дугоналаримизнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, улар иқтидорини намойиш этишлари учун янада кўпроқ имкониятлар яратиш, айниқса уюшмаган қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилгани билан бизга манзур бўлди,—дейди Бухоро тиббиёт коллежи ўқувчиси Чарос Маҳмудова.—Ёшлар онги ва қалбини ғоявий -таҳдидлардан ҳимоя қилиш, соғ¬лом турмуш тарзини тар¬ғиб қилиш, эрта турмушнинг ¬салбий оқибатлари сингари мавзулардаги суҳбатлар бизда катта таассурот қолдирди.

Фестиваль доирасида вилоят аҳоли репродуктив саломатлик маркази директори Н. Холова, БухТИ хотин-қизлар қўмитаси раиси Л.Насриеваларнинг "оммавий маданият" ва уларнинг ёшлар онгига таъсири олдини олиш мавзусидаги маърузалари тингланди. Гўзал куй-қўшиқ ва бадиий чиқишлар йиғилганлар кўнглига хушнудлик бахш этди.

Дилдора ИБРОҲИМОВА, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.