Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 82 дан: 11.10.2017

Фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш тартиби такомиллашмоқда

Яқинда "Ўзбектелеком" АК "Узмобайл" филиали Бухоро ҳудудий боғламасида ўтказилган семинар шу масалага бағишланди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро вилоятидаги Халқ қабулхонаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қи¬лиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси, вилоят прокуратураси, ИИБ, солиқ, божхона бошқармалари, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги вилоят ҳудудий бош¬қармаси масъул ходимлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Фуқароларимизнинг мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий маданиятини ошириш, шунингдек, жисмоний ва юридик шахс¬ларнинг мурожаатлари билан ишловчи давлат ва нодавлатташкилотларининг фаолияти билан кенг таништириш мақсадида ташкиллаштирилган семинарда Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғ-рисида"ги қо¬нуннинг янги таҳрири ҳақида сўз борди.

Унда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятдаги Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси Ҳабиб Саидов, вилоят прокурори ёрдамчиси Дилноза Қандахарова, ФЖШМҚМИ ҳудудий бўлинмаси бош мутахассиси Акмал Давлатовлар "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғ¬рисида"ги янги таҳрирдаги қо¬нун мазмун-моҳияти, унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси ва Виртуал қабулхонаси билан боғ¬лиқ ўзгаришлар, давлат органлари томонидан фуқаролар ¬мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби хусусида гапириб ўт¬дилар.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Шаҳло БАҚОЕВА, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.