Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 82 дан: 11.10.2017

Фахрийлар — фахримиз

Бухоро тарихи билимдони

Қадим Бухоро тарихини ўрганиш, уни тарғиб қилиш ва ёш ¬авлод онгу шуурига сингдиришда тарих фанлари доктори, қа¬тор йиллар вилоят давлат бадиий-меъморчилик музей-қўриқхонасига раҳбарлик қилган жонкуяр инсон ¬Роберт Валиевич Альмеевнинг хизматлари бениҳоя катта.

Уни 1985 йилда музей-қўриқхона бош директори лавозимига тайинлашганда ёш раҳбар даставвал ишни ¬вилоят маданий ёдгорликларини музейлаштириш режасини тузишдан бошлади. 20 дан зиёд меъморий ёдгорликларда кўргазмалар, экспозициялар, шунингдек, Имом ал-Бухорий, Нақшбандия тариқати, Пойкент шаҳри тарихи, Мағоки Атторон масжидида гилам¬дўзлик, Кулита карвонсаройида темирчилик, Чашмаи Аюб обидасида сув музейларининг ташкил этилиши бевосита Роберт Альмеевнинг саъй-ҳаракатлари натижаси десак тўғри бўлади.

2003 йилда Рим Университети, 2011 йилда Россия давлат Эрмитажи, Франциянинг Лувр музейи ва ЎзФА Археология институти билан ҳамкорликда Бухоро археологик меросини ўрганишга бағишланган халқаро ¬илмий-амалий конференцияларни ташкил этиш ва ўтказишда ҳам у-алоҳида ташаббускорлик кўрсатди. Бу тиниб-тинчимас олим вилоятимиз та¬рихига оид 30 га яқин китоб, брошюра, монографиялар муалли¬фидир. Музей иши муаммолари, тарих, этнография, маданият соҳасига оид 250 дан зиёд мақолалари республикамиз ва хориж газета-журналларида чоп этилди. У тарих ва санъатшунослик йўналишида илмий изланишлар олиб бораётган ўнлаб ёшларга устозлик қилди, мас¬лаҳатч謬 бўлди.

Роберт Альмеев но¬ми Гардвард университети илмий тадқиқотчилар рўйхатида қайд этилган. Бухоро ¬музей-қўриқхонасининг Германия, АҚШ, Россия, Япониянинг йирик музейлари билан яқиндан алоқа ўрнатишида унинг хизматлари катта бўлган.

Кўп йиллик хизматлари учун 2000 йилда "Дўстлик" ордени, шунингдек, ЮНЕСКОнинг бронза медали ва бош¬қа қатор мукофотларга сазовор бўлган Р.Альмеев ҳозир нафақада бўлишига қарамай "Бухоро мероси" илмий-тадқиқод маркази нодавлат нотижорат ташкилотига раҳбарлик қилмоқда. Бой тажрибаси, мукаммал билимидан ёш авлодни баҳраманд этиш, ян¬гидан-янги тадқиқотлар олиб бориш учун куч-қуввати ва илмий салоҳиятини аямай сарфлаётган жонкуяр устозга соғлик-омонлик, ишларига янги муваффақиятлар тилаймиз.

Зуҳра ҚУРБОНОВА.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.