Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 81 дан: 07.10.2017

Газли: қишки мавсумга пухта тадорик

Олис саҳро қўйнидаги Газли шаҳрида ҳам ишлаб чиқариш корхоналари ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврига тайёрлаш ниҳоясига етмоқда. Бу муҳим ишда илғор тажрибага таяниш баробарида аввалги йилларда йўл қўйилган камчиликлар олдини олишга эътибор қаратилди.

Шаҳарда мамлакатимиз Президентининг 2017 йил 22 июнда қабул қилинган "Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларини 2017/2018 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни комплекс таъминлаш чора -тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида давлат ҳамда хўжалик ташкилотлари томонидан кенг кўламли ишлар уюшқоқлик билан ташкил этилган.

Газли — вилоят иқтисодиётида муҳим ўрин тутувчи саноат марказларидан бири. Шаҳар атрофида ҳамда ундан бир неча ўнлаб километр олисда жойлашган нефть ва газ қазиб чиқариш конлари ва "зангори олов"ни мамлакат истеъмолчиларига магистрал қувурлар орқали етказиб берувчи корхона фаолият юритмоқда. Ушбу иқтисодиёт тармоқларига тегишли объектларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича ҳам техникавий ва ташкилий тадбирлар амалга оширилаё¬тир.

Масалан, "Кулбешкек" газ конида 17 километр узунликда электр энергияси узатувчи ҳаво линияси тармоғи қурилди. "Дояхотин" газ конида вахта усулида фаолият кўрсатадиган ишчи-мутахассислар учун барча яшаш шароитига эга 25 кишига мўлжалланган турар жой биноси барпо этилди.

Газли магистрал газ қувурлари бошқармаси тизимидаги қувурларнинг 12 километри, сиқув компрессорлари агрегат ва иншоотлари жорий ҳамда мукаммал таъмирланди.

Яқинда шаҳар марказининг Газли маҳалласида "Ўзтрансгаз" акциядорлик жамияти маблағлари ҳисобига янги модуллаштирилган қозонхона ишга туширилди.

Умумий қиймати 800 миллион сўмлик бўлган бу ўзига хос "иситиш маркази" компьютерлаштирилган бўлиб, ундаги барча жараёнлар автоматик ҳолда бошқарилади. Яна муҳим жиҳати, қозонхона ресурс тежамкор технологиялар билан жиҳозланган. Шу боис, у амалдаги турдошларига нисбатан электр энергияси ва табиий газни тўрт бараваргача кам сарфлайди. Қозонхона Учқир ва Амир Темир кўчаларидаги ўнта кўп қаватли уй ва маъмурий биноларни иссиқлик билан таъминлайди.

—Илгари 2 километр узоқликдан, эскирган қозонхонадан иссиқлик энергияси олардик,—дейди "Газли" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Бекмурод Ниёзов.—Очиғи, масофа олислиги ва узатиш қувурларидаги ишкалликлар сабаб уйларга иссиқлик тегишли ҳароратда етиб келмасди. Бу эса аҳолида эътироз туғдирарди. Мана энди, қозонхонанинг бевосита ҳудудимизда қурилгани ва ундан янги узатиш қувурлари тортилгани туфайли муаммо барҳам топди. Шунингдек, куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида кўпқаватли уйларимизнинг ертўла қисм¬ларидаги иссиқлик ва ичимлик сув қувурлари, кириш йўлаклари таъмирланди ҳамда янги эшиклар ўрнатилди.

Таъкидлаш керак, "Газлинефтегазқазибчиқариш" масъулияти чекланган жамиятининг маъмурий биноси ва ёрдамчи иншоотлари ҳам муқобил тарзда модуллаштирилган қозонхонага эга бўлди. Бу замонавий қурилма одатда биноларга таннархи нисбатан арзон, сифатли ва барқарор иссиқлик энергияси етказиб беради.

Ичимлик сув ҳудуднинг муҳим ижтимоий масалаларидан бири. Унга куз-қиш мавсумига тадорик доирасида катта эътибор қаратилди. Узунлиги 170 километрли "Саримой — Газли" сув етказиб берувчи қувурларнинг 5,4 километри мукаммал таъмирлангани шаҳар аҳолисининг об-ҳаётга бўлган эҳтиёжини янада барқарор таъминлашга хизмат қилади.

Газлидаги соғлиқни сақлаш ва халқ таълими муассасаларида иситиш мавсумига тайёргарлик борасида кўламли ишлар амалга оширилди. Шаҳар шифохонаси ва 36-умумтаълим мактабидаги қозонхоналар маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан янгиланди ва мавсумга шай қилиб қўйилди. 25-мактабгача таълим муассасасида эса бу ишлар поёнига етмоқда.

Газчилар шаҳрида ва саноат корхоналарида амалга оширилаётган ишлар куз-қиш мавсумининг яхши ўтишини таъминлаб, аҳоли фаровонлигини оширишда, ишлаб чиқариш барқарорлигини таъминлаш, минглаб ишчи ҳамда мутахассисларнинг унумли меҳнат қилишида муҳим омил бўлади.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.